Ish haqqini hisoblash va mukofotlarni taqsimlash qoidalari

Давлат харидлари,  буюртмачиларнинг товарлар, ишлар ва хизматларга асосланган эҳтиёжларини таъминлаш тушунилади.

Шунингдек, давлат харидларининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат: давлат харидлари субъектларининг касбий маҳорати ва масъулиятлиги, молиявий маблағлардан фойдаланишнинг оқилоналиги, тежамкорлиги ва самарадорлиги, очиқлик ва шаффофлик, рақобат ва холислик, коррупцияга йўл қўймасликдир.

Жумладан 2019 йилда университет томонидан давлат харидларига оид жами
6 252 722,7 минг сум шартномалар имзоланиб, тадбиркорлар томонидан маҳсулотлар ўз вақтида етказиб берилди.

Иш ҳақини ҳисоблаш ва тақсимлашда, Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари билан тартибга солинган, бюджет ва бюджетдан ташқари, тўлов-контракт маблағларни самарали ва мақсадли ишлатилиши бўйича ишлаб чиқилган смета  ва штатлар жадвали асосида
профессор-ўқитувчи ва ишчи ходимларга раҳбарият томонидан чиқарилган буйруқлар асосида иш ҳақи, иш ҳақига устама, чораклик, ойлик моддий рағбатлантиришлар ҳамда моддий ёрдамлар тўлаб борилади.

Шунингдек, ишчиларга меҳнат ҳақи тўлашда қўлланиладиган тариф ставкаси бу бир бирлик вақт (соат, кун, ой) давомида бажарилган маълум мураккабликдаги меҳнат учун мукофот миқдоридир. Бажарилаётган ишнинг мураккаблилик кўрсаткичи бўлиб разрядлар ҳисобланади ва улар асосида у ёки бу иш турига тариф белгиланади. Шу вақтнинг ўзида разряд ишчининг малакаси кўрсаткичи вазифасини ҳам ўтайди. Меҳнатга ҳақ тўлаш ҳар доим бажарилган иш разрядига асосан амалга оширилганлиги учун, ишчи томонидан бажарилаётган иш разряди ошиши билан унинг меҳнат ҳақи миқдори ҳам ортиб боради.

Муассаса бюджети, талабаларни тўлов-контракт шартномаси асосида ўқитишдан тушган маблағ ҳамда бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган сарф-ҳаражатлар сметаси бўйича ишлатилади.

Жумладан 2019 йилда бюджетдан _28515446.0_минг сум маблағ ажратилган,

талабаларни тўлов-контракт  шартномаси асосида ўқитишдан тушган маблағлар81 262 546.0минг сум

Foydali Havolalar

Yangiliklar

“INNOVATSION GʻOYALAR YETAKCHISI”

  • 2021-11-26
  • 16

koʻkrak nishoni gʻolibi deb topildi.

Batafsil

TerDU | TTJ

  • 2021-11-26
  • 18

Surxondaryo viloyati “Buvijonlar maktabi” raisi Robiya

Batafsil