Университетда навбатдаги "Ректор соати" ўтказилди

2020-06-22 627 marta ko'rildi.

Термиз давлат университети ректори раҳбарлигида соҳа проректорлари ва бўлим бошлиқлари иштирокида ўтказилган навбатдаги йиғилиш карантин талабларига мувофиқ, ZOOM орқали, онлайн тарзда ўтказилди.

Йиғилишда университетдаги мавжуд бўлимлар томонидан олиб  борилаётган ишларнинг сифат даражаси муҳокама этилиб, ходимларнинг ишга муносабатини янада яхшилаш ва иш унумдорлигини ошириш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, йиғилишда Қабул-2020 бўйича ишларни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча топшириқлар берилди.