Илмий семинар: Хамидов Одилжон Абдувохидович

2020-06-22 130 marta ko'rildi.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Миллий Археология Маркази ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий Кенгаш қошидаги  Археология бўйича илмий семинарнинг онлайн (масофавий) йиғилиши Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди.

Семинарда Термиз давлат университети Ўзбекистон тарихи ва манбашунослик кафедрасининг катта ўқитувчиси Хамидов Одилжон Абдувохидовичнинг “Шимолий Бақтриянинг Кучук I  даврига оид янги ёдгорликлари” мавзусидаги тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун тақдим  этилган диссертацияси бир овоздан ҳимояга тавсия этилди.