Қўшни давлатлардан ўқишини кўчираётган фуқароларнинг мурожаатларига

6. 5. 2020 253 marta ko'rildi.

Facebook ижтимоий тармоғида фуқаро Истам Турдиев “Сурхондарё Қозоғистондан ўқишни кўчирдим, аммо ТерДУга ҳали ҳам қабул қилишмади” мавзуси билан қуйидаги постни ёзиб қолдирган.

“Қозоғистонда ўқир эдим. Қўшни давлатлардан ўқишни Ўзбекистонга кўчириш ҳақида қарор чиққач, Сурхондарёга кўчиришга қарор қилдим. 13 февраль куни Термиз давлат университетига ҳужжатларимни топширдим. Ҳужжатларимда камчилик йўқ эди. Бу орада ҳужжат топшириш муддати 15 февралдан 15 мартга қадар узайтирилди. 15 февралгача ҳужжат топширганлар рўйхатида менинг исм-фамилиям чиқмади. Бу масала бўйича ТерДУ ректоратига мурожаат қилдим. Улар ҳужжатим 15 мартдан кейин чиқишини айтишди. Мана, апрель ойи ўтмоқда, лекин ҳужжатим чиқмади. ТерДУ қабулхонасига мурожаат қилсам, Тошкентдан менинг исм-фамилиям чиқмаётгани, ҳужжатим қайта топширилганини айтишди. Бунга ҳам 10 кун бўлди, янгилик йўқ! Масофавий таълим бошланиб кетган, мен эса дарслардан қолиб кетяпман. Қозоғистондан четлаштирилдим, ТерДУга ҳам тавсия этилмаяпман. Энди нима қилай?”

 

Аммо фуқаро Истам Турдиевнинг Термиз давлат университетига ҳужжат топширмаганлиги ва бу ҳақида ТерДУ раҳбариятига мурожаат қилмаганлиги аниқланди.

Қўшни давлатлардан ўқишини кўчириш бўйича фуқаролар Термиз давлат университетида ишлаб турган қуйидаги телефон рақамлардан ўзларини қизиқтирган маълумотларни доимий равишда олиб туришларини маълум қиламиз.