ТерДУда ўзига хос тажриба амалиёти

2020-03-20 422 marta ko'rildi.

Нуфузли Термиз давлат университетида пойтахт ОТМ ва хорижий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари узоқ муддатга келиб талабаларга таҳсил бериш амалиёти йўлга қўйилган бўлиб, улар учун университет кампусида меҳмонхона ва зарурий шароитлар яратилган.

Ана шундай амалиёт иштирокчиларидан бири-Кореянинг KOICA-халқаро ҳамкорлик ташкилоти ҳисобланади. ТерДУ билан KOICA ўртасида тузилган шартномага мувофиқ ташкилотнинг кўнгилли мутахассислари Со Унгаб ва Ким Бёнглолар йил бошидан буён университет талабаларига корейс тилидан бепул дарс ўтишаётган эди. Ташкилот вакиллари дунёнинг кўпгина давлатларида коронавирус пандемиясининг тарқалиши ва таълим муассалаларида дарсларнинг тўхтатилиши муносабати билан ўз юртларига қайтишаяпти.  Шу муносабат билан университет ректори меҳмонлар билан учрашиб, уларга таълимдаги ҳамкорликлари учун ўз миннатдорчилигини билдирди ва мамлакатларимиз ўртасидаги мустаҳкам дўстлик алоқаларини алоҳида эътироф этиб ўтди. Ҳар икки томон вакиллари коронавирус касаллиги бартараф этилгандан сўнг  ТерДУ ва KOIСA ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг давом этишига келишиб олдилар. Якунда меҳмонларга университетнинг ўзбекона эсдалик совғалари улашилиб, улар   алоҳида хурмат билан кузатиб қўйилди.