Иккинчи олий таълим шакли бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентлар ДИҚҚАТИГА !

2020-10-15 267 marta ko'rildi.

Термиз давлат университетига иккинчи олий таълим шакли бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентларнинг 2020 йил 19 октябрь куни университетнинг Педагогика факультети биносига шахсини тасдиқловчи фуқаролик паспорти, олий маълумотга эгалиги тўғрисидаги диплом ёки дипломдан кўчирма (асли бўлмаган ҳолда нусхаси) билан ўтказиладиган имтиҳонларга соат 08:30 да йетиб келишлари сўралади.

Иқтисодиёт, Бухгалтерия ҳисоби ва аудит, Молия, Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш, Психология:амалий психология, Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили, Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили, Информатика ўқитиш методикаси, Тарих йўналишларида тест синовлари, бошқа таълим йўналишлари бўйича суҳбат асосида кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади.

ЭСЛАТМА: Термиз давлат университетида иккинчи олий таълим шакли бўйича ўқиш учун ikkinchitalim.edu.uz платформаси орқали рўйхатдан ўтган барча абитуриентлар (ҳужжатларидаги баъзи камчиликлар бўйича рад қилинганлар ҳам) имтиҳонларга қатнашишлари мумкин.


Қўшимча маълумотлар учун университет Ахборот маслаҳат марказининг
(76)-221-72-34, (76)-221-74-04, (76)-224-18-95 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.