ТерДУда таништирув дарслари бошланди

2020-10-13 199 marta ko'rildi.

Эрта тонгдан нуфузли Термиз давлат университети жамоаси ҳам 1-курсга талабаликка тавсия этилган ёшларни тантанали равишда кутиб олишди.

Карантин талаблари асосида ўтказилган тадбир аввалида талабаларга университет ректорининг табриги ўқиб эшиттирилди. 

Ҳар бир факультет жамоаси ўз йўналишларига қабул қилинган талабаларга ўқув жараёни, улар учун яратилган шароитлар, университет ички тартиб қоидалари ва улар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар билан таништирдилар. 

Шунингдек, ёшларга кредит-модуль тизими ва онлайн дарс жараёнларининг бориши бўйича ҳам маълумот бериб ўтилди.  

Таништирув хафталиги давомида барча 1-курсга тавсия этилган талабалар учун университет ўқув бинолари билан яқиндан таништириш тадбири, бир қанча учрашув ва экскурсиялар ташкил этилиши режалаштирилган.