ТерДУ: Июнь ойидаги саккизинчи илмий семинар

2020-06-24 215 marta ko'rildi.

Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги иқтисодиёт фанлари бўйича илмий даражалар берувчи илмий кенгаш қошидаги илмий семинар онлайн тарзда бўлиб ўтди.

Семинарда Термиз давлат университети бино иншоотлар архитектураси ва қурилиш кафедраси мудири Саматов Зокир Оллоқуловичнинг “Саноат корхоналарининг олий таълим муассасалари билан инновацион корпоратив ҳамкорлигини ривожлантириш” мавзусидаги иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертацияси бир овоздан ҳимояга тавсия этилди.