ТерДУ тарихида биринчи марта иқтисодчи аёл кафедра мудири лавозимига тайинланди

2020-06-23 136 marta ko'rildi.

Университитет ректори раҳбарлигида иқтисодиёт ва менежмент кафедраси профессор-ўқитувчилари билан ўтказилган онлайн йиғилишда кафедра ишларини мувофиқлаштириш учун янги мудирни тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.

Кафедра мудири Шавкат Отамуродов Университетнинг Молия-иқтисод ишлари бўйича проректори лавозимига тайинланганлиги муносабати билан иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори Мамаджанова Туйғуной Аҳмаджановна танловга қадар иқтисодиёт ва менежмент кафедраси мудири лавозимига тайинланди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, мазкур кафедрада  ўқитувчиларнинг умумий сони 19 нафарни ташкил этиб, шундан 16 нафари асосий, 3 нафари ўриндошлик асосида фаолият олиб бормоқда. Кафедрада 5 нафар илмий даражага эга ўқитувчилар бор бўлиб, илмий салоҳият 26,3 фоизни ташкил қилади. Университетнинг 40 та кафедраси орасида 15 ўринда.