Байрам тадбирларида Кореялик меҳмонлар ҳам иштирок этишмоқда

Байрам тадбирларида Кореялик меҳмонлар ҳам иштирок этишмоқда

UCHRASHUV VA TADBIRLAR
Термиз давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллигига бағишланган байрам шодиёнолари давом этмоқда. Университет фаоллар залида ўтказилган галдаги тадбирда талаба-ёшларимизга корейс тилидан дарс бераётган ўқитувчилар Сео Унгаб ва Ким Бионглулар ҳам иштирок этишди. Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси мадҳияси куйланди. Шундан сўнг сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси эканлиги, у ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб хизмат қилишини яна бир бор таъкидлашди. Тадбир Ватанни, мустақиллик ва фаровон турмушимизни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар билан давом эттирилди. Байрам тадбирлари барча факультетларда кўтарингки руҳда давом этмоқда.
Batafsil
Сурхондарё вилояти тадбирида ТерДУ талаба-ёшлари фаол иштирок этишди

Сурхондарё вилояти тадбирида ТерДУ талаба-ёшлари фаол иштирок этишди

UCHRASHUV VA TADBIRLAR
Термиз шаҳридаги муҳташам “Санъат саройи”да Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга бағишлаб Сурхондарё вилояти тадбири бўлиб ўтди. Тадбир аввалида вилоят ҳокими Т.Боболов сўзга чиқиб барчани 8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати  билан табриклади ва энг эзгу тилакларини билдирди. Тадбирда Термиз давлат университетининг 50 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилари  иштирок этган бўлсалар, Санъатшунослик факультетининг  талаба-ёшлари  эса байрам дастурида ўзларининг куй ва қўшиқ, рақслари билан фаол иштирок этишди.
Batafsil
ТерДУ Ректори Табиий фанлар факультети талабалари билан учрашди.

ТерДУ Ректори Табиий фанлар факультети талабалари билан учрашди.

UCHRASHUV VA TADBIRLAR
Термиз давлат университетида анъана тусини олган “Ректор ва талабалар учрашуви”нинг навбатдагиси Табиий фанлар факультетининг 900 нафарга яқин талаба-ёшлари билан ўтказилди. Фаоллар залининг 450 нафар иштирокчига мўлжалланганлиги ва факультет талабаларининг бу учрашувга бўлган эътибор ва қизиқишлари юқорилигини инобатга олган ташкилотчилар учрашувларни икки маҳал, 14:00 ва 16:00да ўтишини таъминладилар. Дастлаб, университет ректори А.Тошқулов факультет жамоаси жумладан, талабалар учун яратилаётган шароитлар, режалаштирилаётган қурилиш, бунёдкорлик ишлари тўғрисида фикрларини билдириб, факультетдаги маънавий муҳит, устоз-шогирд анъаналари, талаба-ёшларнинг эришаётган ютуқларини юқори баҳолади.  “Аммо, бугунги учрашувимиздан мақсад эришган ютуқларимизга маҳлиё бўлиб қолмасдан, ўтган давр мобайнида йўл қўйилган хато ва камчиликларни, сизларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича аниқ режалар тузишимиз зурурлигини унутмаган ҳолда, учрашувни йиғилиш эмас балки, дилдаги суҳбат, очиқ мулоқот шаклида ўтказиш тарафдориман” – деди университет ректори. Шундан сўнг талаба-ёшлар таълим сифати, маънавий тадбирлар, талабалар…
Batafsil
ТерДУ ўқитувчиси Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди

ТерДУ ўқитувчиси Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди

UCHRASHUV VA TADBIRLAR
Термиз давлат университети Рус филологияси факультетининг профессор-ўқитувчилари Тошкент шаҳридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданияти марказида Озарбайжон шоири Саййид Имодиддин Насимий таваллудининг 650 йиллиги муносабати билан “Мен абадийлик уфқларида туғилган ишқ қуёшиман” мавзусида ўтказилган Халқаро илмий конференцияда иштирок этишди.  Конференция доирасида ўтказилган тадбирда факультетнинг “Рус тили ва адабиёти” кафедраси ўқитувчиси Наталья Раджапова Насимий йилига бағишлаб эълон қилинган “Менга сиғар икки жаҳон” номли шеърлар мусобақасида ғолиб бўлгани учун Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Дин илмини билса ким шариат шулдир, Гар қўшса амал билан тариқат шулдир. Ким илму амални Ҳақ ризосин истаб, Ихлос ила жам этса, ҳақиқат шулдир. [unitegallery my_galleryxzx]
Batafsil
ТерДУ ҳузуридаги Илмий кенгашдаги навбатдаги ҳимоялар

ТерДУ ҳузуридаги Илмий кенгашдаги навбатдаги ҳимоялар

UCHRASHUV VA TADBIRLAR
Термиз давлат университети ва Тошкент кимё технология илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.29.12.2018.Т.78.01. рақамли Илмий Кенгашда тадқиқотчиларнинг докторлик диссертациялари ҳимоялари ўтказилмоқда. Жумладан, Бухоро давлат университети тадқиқотчилари А.К.Ниёзов ва Ш.А.Султанов, Бухоро технологиялар институти тадқиқотчиси З.И.Нуриллоев, Қарши муҳандислик-иқтисодиёти институти тадқиқотчиси О.А.Михлиевларнинг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация ишларининг ҳимояси бўлиб ўтди. Шунингдек, Ихтисослашган Илмий Кенгаш йиғилишида кимё фанлари доктори, профессор Х.Тураев илмий раҳбарлигидаги Термиз давлат университети тадқиқотчилари Д.Р.Кенжаевнинг “Паст зичликка эга бўлган полиэтиленни махаллий хомашёлар асосида модификациялашнинг технологик жараёнини ишлаб чиқиш” мавзусидаги, “Ноорганик ва аналитик кимё” кафедрасининг таянч докторанти Б.А.Холназаровнинг “Крахмал сополимерлари асосида юқори бўкувчан гидрогеллар олиш технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги диссертация ишлари ҳимоя учун қабул қилинди. Маълумот ўрнида: 2019 йил 7 декабрь куни Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти тадқиқотчилари Э.С.Соттиқулов ва Ш.Н.Қиёмовларнинг техника фанлари бўйича…
Batafsil