ТерДУ ректори Архитектура ва қурилиш факультети талабалари билан учрашди

ТерДУ ректори Архитектура ва қурилиш факультети талабалари билан учрашди

Ommaviy tadbirlar, Rasmiy tashriflar, Talabalar hayoti.
Маълумки, Термиз давлат университети ректори А.Тошқулов барча факультет талаба-ёшлари билан учрашув ва очиқ мулоқотлар ўтказиб келмоқда. Навбатдаги учрашув Архитектура ва қурилиш факультетининг 930 нафар талаба-ёшлари билан ўтказилди. Дастлаб, университет ректори университетдаги қурилиш, бунёдкорлик, ободонлаштириш, профессор-ўқитувчи ва талаба-ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритди. “Яқиндагина сизнинг факультетингизни алоҳида бошқа бинога кўчирдик. Энди эса сиз таҳсил олаётган бинони қайта таъмирлаб, сифатли билим олишингиз учун барча шароитларни яратамиз. Жумладан, мутахассислигингиз бўйича амалиёт ўташ хоналарини кўпайтириб энг замонавий, сўнгги русумдаги асбоб-ускуна, жиҳозлар ўрнатамиз” – деди А.Тошқулов. Тадбир давомида факультетнинг 4-босқич талабаси, Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутати Худойбердиев Шаҳзод сўзга чиқиб, университетда сўнгги йилларда қўлга киритилаётган ютуқлар, ижобий  ўзгаришлар алоҳида таҳсинга сазовор эканлигини таъкидлади. Шундан сўнг талабалар университетда таълим сифатини оширишга доир таклиф ва мулоҳазаларини билдириш баробарида ўзларини қизиқтирган саволларига университет ректоридан жавоблар олишди. Тадбир…
Batafsil
Сув –бу ҳаёт шарбати

Сув –бу ҳаёт шарбати

Davra suhbati, Ommaviy tadbirlar, Rasmiy tashriflar, Talabalar hayoti.
Термиз давлат университетининг Табиий фанлар факультетида “Республиканинг олтита ҳудуди Қорақалпоғистон, Фарғона, Хоразм,Самарқанд, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида сув ва экология масалалари бўйича аҳоли хабардорлигини оширишга оид чора-тадбирлар” мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда “Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича хабардорликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш” лойиҳасининг вилоят бўйича консультанти Э.Жумаев, “Сувчи” жамоат бирлашмаси директорлар кенгаши раиси, лойиҳа раҳбари Т.Мажидов, лойиҳанинг экология бўйича мутахассиси А.Хўжақулов, “Экосан” халқаро жамоат фонди Сурхондарё вилояти бўлим бошлиғи Ш.Жўраев ва факультетнинг профессор-ўқитувчи ва талаба-ёшлари иштирок этишди. Дастлаб “Ўрмонзорга айланган Орол” номли видеофильм намойиш этилди. Шундан сўнг сўзга чиққанлар “Сув – бу ҳаёт шарбати”, “Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологиялар”, “Орол инқирози ва уни юмшатиш” мавзуларида маърузалар ўқишди. Маълумот ўрнида: Ушбу семинар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё Минтақавий Экологик Марказининг Ўзбекистондаги филиали ҳамда Ўзбекистон сув ресурсларидан мукаммал фойдаланиш…
Batafsil
ФИКР ВА ҲАЯЖОН ШОИРИ БИЛАН УЧРАШУВ

ФИКР ВА ҲАЯЖОН ШОИРИ БИЛАН УЧРАШУВ

Davra suhbati, Ommaviy tadbirlar, Rasmiy tashriflar, Tadbirlar, Talabalar hayoti.
“Шеър сўзи бўлмайди. Демоқчиманки, сўзлар орасида шеърга мўлжалланган алоҳида сўзлар бўлмайди. Лекин чин шоирнинг қўлига тушса, ҳамма сўз шеър бўлади. Эшқобил жуда халқчил шоир. У бошқаларга ўхшамайди. Мен қидириб кўрдим, кимга ўхшар экан деб, йўқ, ўхшамайди...” деган эди Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам.  Термиз давлат университетида таниқли шоир ва ёзувчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Усмон Носир номидаги Давлат мукофоти совриндори, “Олтин қалам” ва “Эътироф” танловларининг ғолиби, Республика “Маънавий ҳаёт” журнали ҳамда “Ўзбекистон” телеканали “Истиқлол” студияси бош муҳаррири воҳадошимиз Эшқобил Шукур билан ижодий учрашув ўтказилди. Ижодий учрашувда сўзга чиққанлар шоир ижодининг аҳамияти, шоир шеърларининг замонавий ўзбек шеъриятида тутган ўрни ва маҳорат масалалари хусусида ўз фикрларини билдириб ўтдилар. Шундан сўнг Эшқобил Шукур адабиёт, ижод ҳақида, бугунги адабий жараёнда яратилаётган асарлар хусусида ўз мулоҳазаларини айтиш баёнида ўз ижодига мансуб гўзал шеърларидан адабиёт…
Batafsil
Ҳунари бор-элда азиз

Ҳунари бор-элда азиз

Madaniy-ma’rifiy tadbirlar, Ommaviy tadbirlar, Rasmiy tashriflar, Tadbirlar, Talabalar hayoti.
Термиз давлат университетида 5 та муҳим ташаббуснинг  бешинчи йўналиши (хотин-қизлар бандлигини таъминлаш) бўйича бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Университетда фаолият юритаётган тўқувчилик, биссерлик ва тикувчилик тўгараклари ана шулар жумласидандир. Дарсларидан бўш вақтларида устозлари Муқимова Феруза раҳбарлигида тикувчиликнинг сир-синоатларини ўрганиб бораётган талаба-қизларимиз ўз меҳнатлари маҳсулини турли тадбир ва кўргазмаларда намойиш этиб келишмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда университет раҳбариятининг ташаббуси билан  фойдаланилмаётган ёрдамчи хоналар қайта таъмирланиб ёруғ, кўркам ва шинам хоналарга айлантирилди. Профессор-ўқитувчи ва талаба-ёшларимиз ихтиёрига топширилган бу хоналарда турли фан ва спорт тўгаракларининг мунтазам фолият юритиши учун барча шароитлар яратилаётганлиги диққатга сазовордир.
Batafsil
ТерДУда Людвиг ван Бетховен асарлари юксак маҳорат билан ижро этилди

ТерДУда Людвиг ван Бетховен асарлари юксак маҳорат билан ижро этилди

Davra suhbati, Ommaviy tadbirlar, Rasmiy tashriflar, Talabalar hayoti.
Термиз давлат университетида Санъатшунослик факультети талабалари томонидан “Маҳорат концерти” ташкиллаштирилди. Тадбирни  факультет декани А.Тўрақулов кириш сўзи билан очиб, 2-босқич талаба-ёшларининг концерт дастурига жуда масъулият билан тайёргарлик кўрганлигини таъкидлаб, ижрочиларнинг Бетховен асарларини маҳорат билан ижро этишларига ишонч билдирди. Суҳандон, иқтидорли талаба Низомходжаева Нафиса Людвиг ван Бетховеннинг ҳаёти ва ижоди ҳақида сўзлар экан, композитор асарларида инсониятнинг эркинлик ва бахт тўғрисидаги асрий орзусини тараннум этганлиги, ижоди қаҳрамонлик, юксак ғоя ва образлар, кучли драматизм ва улкан эмоционал кучга эга бўлиб мукаммал асарларида инсонпарварлик, маънавий бойлик, донолик ва инсонийлик мужассам бўлганлигини айтиб ўтди. Шундан сўнг тадбирнинг асосий қисмига  ўтилди ҳамда талабалар Бетховеннинг  энг машҳур санъат дурдоналари билан бирга миллий мусиқа асбоблари ёрдамида турли куй ва қўшиқлар ижро этишди. Факультетнинг Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси таълим йўналиши 2-босқич талабаси  Абдураҳмонов Ҳасанбой эса ижро этилаётган куй ва…
Batafsil