ФИКР ВА ҲАЯЖОН ШОИРИ БИЛАН УЧРАШУВ

ФИКР ВА ҲАЯЖОН ШОИРИ БИЛАН УЧРАШУВ

Davra suhbati, Ommaviy tadbirlar, Rasmiy tashriflar, Tadbirlar, Talabalar hayoti.
“Шеър сўзи бўлмайди. Демоқчиманки, сўзлар орасида шеърга мўлжалланган алоҳида сўзлар бўлмайди. Лекин чин шоирнинг қўлига тушса, ҳамма сўз шеър бўлади. Эшқобил жуда халқчил шоир. У бошқаларга ўхшамайди. Мен қидириб кўрдим, кимга ўхшар экан деб, йўқ, ўхшамайди...” деган эди Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам.  Термиз давлат университетида таниқли шоир ва ёзувчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Усмон Носир номидаги Давлат мукофоти совриндори, “Олтин қалам” ва “Эътироф” танловларининг ғолиби, Республика “Маънавий ҳаёт” журнали ҳамда “Ўзбекистон” телеканали “Истиқлол” студияси бош муҳаррири воҳадошимиз Эшқобил Шукур билан ижодий учрашув ўтказилди. Ижодий учрашувда сўзга чиққанлар шоир ижодининг аҳамияти, шоир шеърларининг замонавий ўзбек шеъриятида тутган ўрни ва маҳорат масалалари хусусида ўз фикрларини билдириб ўтдилар. Шундан сўнг Эшқобил Шукур адабиёт, ижод ҳақида, бугунги адабий жараёнда яратилаётган асарлар хусусида ўз мулоҳазаларини айтиш баёнида ўз ижодига мансуб гўзал шеърларидан адабиёт…
Batafsil
Ҳунари бор-элда азиз

Ҳунари бор-элда азиз

Madaniy-ma’rifiy tadbirlar, Ommaviy tadbirlar, Rasmiy tashriflar, Tadbirlar, Talabalar hayoti.
Термиз давлат университетида 5 та муҳим ташаббуснинг  бешинчи йўналиши (хотин-қизлар бандлигини таъминлаш) бўйича бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Университетда фаолият юритаётган тўқувчилик, биссерлик ва тикувчилик тўгараклари ана шулар жумласидандир. Дарсларидан бўш вақтларида устозлари Муқимова Феруза раҳбарлигида тикувчиликнинг сир-синоатларини ўрганиб бораётган талаба-қизларимиз ўз меҳнатлари маҳсулини турли тадбир ва кўргазмаларда намойиш этиб келишмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда университет раҳбариятининг ташаббуси билан  фойдаланилмаётган ёрдамчи хоналар қайта таъмирланиб ёруғ, кўркам ва шинам хоналарга айлантирилди. Профессор-ўқитувчи ва талаба-ёшларимиз ихтиёрига топширилган бу хоналарда турли фан ва спорт тўгаракларининг мунтазам фолият юритиши учун барча шароитлар яратилаётганлиги диққатга сазовордир.
Batafsil
Байроғимиз – фахру ғуруримиз

Байроғимиз – фахру ғуруримиз

Davra suhbati, Ommaviy tadbirlar, Rasmiy tashriflar, Tadbirlar, Talabalar hayoti.
Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг мустақиллигини ифодаловчи муқаддас белгидир. Республикамиз давлат байроғидаги рамзлар Ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқликни ҳамда юртимиз ҳудудида яшовчи миллат ва элатларнинг анъаналарини ўзида мужассамлаштирган. Давлатимиз рамзи ҳисболанган байроқ қабул қилинганлигининг 28-йиллик шодиёналари вилоят ҳокимлиги биноси рўпарасида ўрнатилган ва осмон узра ҳилпираб турган Ўзбекистон Республикаси байроғи атрофида  тантанавор тарзда ўтказилди. Тадбирда Термиз давлат университетининг профессор-ўқитувчи ва талаба ёшлари ҳам фаол иштирок этишди. Дастлаб вилоят ҳокими Боболов Тўра Абдиевич давлатчилигимиз рамзи бўлган байроқнинг қабул қилиниши, ундаги рангларнинг таснифи, байроқнинг аҳамияти ҳақида сўзлади. Тадбирда сўзга чиққан университет ректори А.Тошқулов йиғилганларни қутлуғ сана билан табриклаб, Мустақил давлатимиз байроғи тинч ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсоли эканлиги, давлат рамзларининг муқаддаслигини, улар бизга юрт манфаати ҳар недан устунлигини англатиб, эслатиб туришини ҳар биримиз…
Batafsil
ILMATOVA RINATADAN –OLTIN MYeDAL KUTMOQDAMIZ

ILMATOVA RINATADAN –OLTIN MYeDAL KUTMOQDAMIZ

Ommaviy tadbirlar, Sport tadbirlari, Tadbirlar, Talabalar hayoti.
Xitoyning  Uxan shahrida  “Do’stlikni mustahkamlash va tinchlikni qurish” shiori ostida VII Butunjahon armiya o’yinlari o’tkazilmoqda. 18–27 oktyabr kunlari bo’lib o’tishi rejalashtirilgan armiya o’yinlarida dunyoning 136 dan ortiq mamlakati vakillari qatnashib, 27 ta sport turi bo’yicha g’oliblik uchun o’zaro bahs olib borishmoqda.E’tiborlisi, O’zbekiston terma jamoasi tarkibida Termiz davlat universiteti talabasi Ilmatova Rinata  sportning Dzyudo turi bo’yicha  78 kg vaznda musobaqalarga kirishadi.Dzyudo sport turi bo’yicha musobaqalarning birinchi kungi bahslaridan so’ng terma jamoamiz 2 ta oltin, 1 ta kumush va 1 ta bronza medaliga ega bo’lib turibdi. Aynan dzyudochilarimizning medallari sabab O’zbekiston sport delegatsiyasi Xitoy, Rossiya va Frantsiyadan so’ng umumjamoa hisobida 4-o’ringa ko’tarilib oldi.Universitetimiz faxri va iftixori bo’lgan Rinataning esa yana bir bor oltin medalni qo’lga kiritib yurtimiz bayrog’ini balandlarga ko’tarilishiyu, madhiyamiz yangrashiga o’z hissasini qo’shishiga ishonamiz.
Batafsil
TERDU TALABA-YOSHLARI G’OLIB VA SOVRINDORLAR SAFIDA

TERDU TALABA-YOSHLARI G’OLIB VA SOVRINDORLAR SAFIDA

Rasmiy tashriflar., Rasmiy tashriflar, Sport tadbirlari, Tadbirlar
Toshkentdagi muhtasham Turkiston san’at saroyida Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi tomonidan beshta muhim tashabbus doirasida “Jonajon O’zbekistonim, mangu bo’l omon!” shiori ostida o’tkazilgan talabalar festivali g’oliblarini tantanali taqdirlash marosimi bo’lib o’tdi. Taqdirlanganlar orasida Kurash bo’yicha o’tkazilgan sport musobaqalarida g’olib va sovrindor bo’lgan talaba-yoshlarimizning bo’lishi quvonarli, albatta. Jumladan, Xalqaro toifadagi sport ustasi Abdurazzoq Ustoev murabbiyligida Termiz davlat universiteti talabalari Yodgorova Nilufar (63 kg) va Boynazarov Jaloliddinning (73 kg) 2-o’rinni, Chorieva Mohinur (52 kg), Shafaotova Xojar (57 kg) hamda Olloberdiev Ramazonlarning (81 kg) 3-o’rinni egallaganliklari bilan Oliy va o’rta maxsus ta’lim vaziri o’rinbosari Sarvarxon Buzrukxonov qizg’in qutladi va esdalik sovg’alarini topshirdi. TerDUning yana bir faol talabasi, bloger Toshbadalov Behruzga Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligining “Festivaldagi faol ishtiroki uchun” Faxriy yorlig’i va esdalik sovg’alarini olish nasib etdi.
Batafsil