Сув –бу ҳаёт шарбати

Сув –бу ҳаёт шарбати

Davra suhbati, Ommaviy tadbirlar, Rasmiy tashriflar, Talabalar hayoti.
Термиз давлат университетининг Табиий фанлар факультетида “Республиканинг олтита ҳудуди Қорақалпоғистон, Фарғона, Хоразм,Самарқанд, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида сув ва экология масалалари бўйича аҳоли хабардорлигини оширишга оид чора-тадбирлар” мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда “Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича хабардорликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш” лойиҳасининг вилоят бўйича консультанти Э.Жумаев, “Сувчи” жамоат бирлашмаси директорлар кенгаши раиси, лойиҳа раҳбари Т.Мажидов, лойиҳанинг экология бўйича мутахассиси А.Хўжақулов, “Экосан” халқаро жамоат фонди Сурхондарё вилояти бўлим бошлиғи Ш.Жўраев ва факультетнинг профессор-ўқитувчи ва талаба-ёшлари иштирок этишди. Дастлаб “Ўрмонзорга айланган Орол” номли видеофильм намойиш этилди. Шундан сўнг сўзга чиққанлар “Сув – бу ҳаёт шарбати”, “Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологиялар”, “Орол инқирози ва уни юмшатиш” мавзуларида маърузалар ўқишди. Маълумот ўрнида: Ушбу семинар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё Минтақавий Экологик Марказининг Ўзбекистондаги филиали ҳамда Ўзбекистон сув ресурсларидан мукаммал фойдаланиш…
Batafsil
ФИКР ВА ҲАЯЖОН ШОИРИ БИЛАН УЧРАШУВ

ФИКР ВА ҲАЯЖОН ШОИРИ БИЛАН УЧРАШУВ

Davra suhbati, Ommaviy tadbirlar, Rasmiy tashriflar, Tadbirlar, Talabalar hayoti.
“Шеър сўзи бўлмайди. Демоқчиманки, сўзлар орасида шеърга мўлжалланган алоҳида сўзлар бўлмайди. Лекин чин шоирнинг қўлига тушса, ҳамма сўз шеър бўлади. Эшқобил жуда халқчил шоир. У бошқаларга ўхшамайди. Мен қидириб кўрдим, кимга ўхшар экан деб, йўқ, ўхшамайди...” деган эди Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам.  Термиз давлат университетида таниқли шоир ва ёзувчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Усмон Носир номидаги Давлат мукофоти совриндори, “Олтин қалам” ва “Эътироф” танловларининг ғолиби, Республика “Маънавий ҳаёт” журнали ҳамда “Ўзбекистон” телеканали “Истиқлол” студияси бош муҳаррири воҳадошимиз Эшқобил Шукур билан ижодий учрашув ўтказилди. Ижодий учрашувда сўзга чиққанлар шоир ижодининг аҳамияти, шоир шеърларининг замонавий ўзбек шеъриятида тутган ўрни ва маҳорат масалалари хусусида ўз фикрларини билдириб ўтдилар. Шундан сўнг Эшқобил Шукур адабиёт, ижод ҳақида, бугунги адабий жараёнда яратилаётган асарлар хусусида ўз мулоҳазаларини айтиш баёнида ўз ижодига мансуб гўзал шеърларидан адабиёт…
Batafsil
Адабиётга, санъатга ошно кўнгилда ғубор бўлмайди

Адабиётга, санъатга ошно кўнгилда ғубор бўлмайди

Davra suhbati, Ommaviy tadbirlar, Rasmiy tashriflar
Тарихга мурожаат қиладиган бўлсак, инсоният тараққиётида  зиёли қатлам, унинг илғор вакиллари — ижодкорлар ҳамиша таълим-тарбиянинг олдинги сафларида бўлган ва барча муваффақиятларга уларнинг фаол иштироки, фидойилиги туфайли эришилган.  Давлатимиз раҳбари томонидан ҳаётга татбиқ этилган беш ташаббуснинг мазмун-моҳиятига назар солсангиз, уларда ўзаро боғлиқлик, узвийликни кўрасиз. Бу ташаббусларнинг дастлабкиси ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодларини юзага чиқаришга қаратилган. Бу бежиз эмас, албатта. Адабиётга, санъатга ошно кўнгилда ғубор бўлмайди. Термиз давлат университетининг Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси таълим йўналишининг бир гуруҳ талаба-ёшлари “Рассом устахонасига ташриф”  лойиҳаси доирасида 2019 йилнинг 20 ноябрь куни белгиланган график асосида Термиз шаҳрида ташкил этилган Ўзбекистон бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рассом Шаймарданов Турсунқул Менгқобиловичнинг санъат асарлари кўргазмасига  ташриф буюришди. Устозлари Холбой Ҳасанов бошчилигида кўргазмага келган тасвирий санъат шинавандалари таниқли рассомнинг ҳаёти ва ижоди билан…
Batafsil
ТерДУда Людвиг ван Бетховен асарлари юксак маҳорат билан ижро этилди

ТерДУда Людвиг ван Бетховен асарлари юксак маҳорат билан ижро этилди

Davra suhbati, Ommaviy tadbirlar, Rasmiy tashriflar, Talabalar hayoti.
Термиз давлат университетида Санъатшунослик факультети талабалари томонидан “Маҳорат концерти” ташкиллаштирилди. Тадбирни  факультет декани А.Тўрақулов кириш сўзи билан очиб, 2-босқич талаба-ёшларининг концерт дастурига жуда масъулият билан тайёргарлик кўрганлигини таъкидлаб, ижрочиларнинг Бетховен асарларини маҳорат билан ижро этишларига ишонч билдирди. Суҳандон, иқтидорли талаба Низомходжаева Нафиса Людвиг ван Бетховеннинг ҳаёти ва ижоди ҳақида сўзлар экан, композитор асарларида инсониятнинг эркинлик ва бахт тўғрисидаги асрий орзусини тараннум этганлиги, ижоди қаҳрамонлик, юксак ғоя ва образлар, кучли драматизм ва улкан эмоционал кучга эга бўлиб мукаммал асарларида инсонпарварлик, маънавий бойлик, донолик ва инсонийлик мужассам бўлганлигини айтиб ўтди. Шундан сўнг тадбирнинг асосий қисмига  ўтилди ҳамда талабалар Бетховеннинг  энг машҳур санъат дурдоналари билан бирга миллий мусиқа асбоблари ёрдамида турли куй ва қўшиқлар ижро этишди. Факультетнинг Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси таълим йўналиши 2-босқич талабаси  Абдураҳмонов Ҳасанбой эса ижро этилаётган куй ва…
Batafsil
ТерДУ  ректори гуруҳ етакчилари  билан учрашди

ТерДУ ректори гуруҳ етакчилари билан учрашди

Davra suhbati, Ommaviy tadbirlar, Rasmiy tashriflar
Аввал хабар берганимиздек, Термиз давлат университети ректори А.Тошқулов факультетлар кесимида барча талаба-ёшлар билан давра суҳбати, очиқ мулоқотлар ўтказмоқда. Навбатдаги учрашув факультетларнинг гуруҳ етакчилари билан ўтказилди. Дастлаб университетда профессор-ўқитувчи ва талаба-ёшларга яратилаётган шароитлар, таълим соҳасидаги янгиликлар  борасида сўз юритилди. Шундан сўнг таълим сифатини яхшилашга қаратилган бир қанча таклиф ва мулоҳазалар билдириб ўтилди. Айниқса, университетда беш кунлик таълим жараёнига ўтиш тўғрисидаги янгилик учрашув иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. “Беш кунлик таълимга ўтилганидан сўнг сиз талабаларнинг бўш вақтингизни  кутубхоналарда ўтказишга, устоз ва мураббийларингиз билан кўпроқ мулоқотда бўлишга, фан ва спорт тўгаракларига қатнашишга катта имконият яратилади” – деди университет ректори. Савол-жавоблар, таклиф-мулоҳазалар билан ўтган учрашув сўнггида гуруҳ етакчиларига ТерДУ ректорининг Ишонч ёрлиқлари топширилди.
Batafsil