Trulli Trulli Trulli Telefon: 0 (376) 221-74-55 E-mail: termizdu@umail.uz Trulli Trulli Trulli



ТЕРДУДА ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИ ҲАМДА СТАДИОН ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

366 Views

Ёш авлодни жисмонан ва руҳан соғлом, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларни келажагимизнинг муносиб ворислари этиб вояга етказиш борасида Термиз давлат университетида  муайян ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан университетда замонавий ўқув бинолари, талабалар турар жойлари, спорт иншоотлари бунёд этилиб етарли шарт-шароитлар билан тўлиқ таъминланмоқда.

 Бугун Термиз давлат университетида 400 ўринли талабалар турар жойининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Замонавий кўриниш, қулай шарт-шароитлар, энг сўнги урфдаги жиҳозлар, гўзал табиат манзараси университетнинг янги қурилган  6-талабалар турар жойида жамланган. Иншоотнинг очилиш тадбирида вилоят  ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фахрийлар, профессор-ўқитувчилар ва талаба ёшлар иштирок этишди. Унда сўз олганлар мазкур иншоотларни Президентимизнинг университет ёшларига навбатдаги туҳфаси сифатида баҳолашди. Рамзий ленталар кесилгандан сўнг,  меҳмонлар ётоқхонада яратилган шароитларни кўздан кечиришди.

Эътиборлиси, мазкур бинонинг ўзида университетга ташриф буюрувчи  чет эллик ва Республикамизнинг етакчи  профессор-ўқитувчилари учун меҳмонхона ҳам ташкил этилган.

Навбатдаги очилиш маросими университет кампусида бунёд этилган янги стадионда ўтказилди. Сўзга чиққанлар стадионда бир вақтнинг ўзида спортнинг волейбол, футбол, гандбол, енгил атлетика турларидан мусобақалар ўтказилиши ҳамда бу мусобақаларни 1000 нафар томошабинлар бевосита томоша қилишлари учун барча қулайликлар яратилганлиги  алоҳида таҳсинга сазовор эканлигини эътироф этишди.

010304050607080910photo_2019-11-08_17-05-57photo_2019-11-08_17-06-00photo_2019-11-08_17-06-01photo_2019-11-08_17-06-02

Main menu
Page Reader Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support