“Абдулла Қодирий…Ўзбек насрини юксак рутбаларга кўтарган, китобийлашган тилимизга жонли халқ оҳангларини олиб кирган қилқалам адиб. Жаҳон адабиётида довруқ қозонган забардаст романннавислар панжасига дадил панжа уриб, ўзбек романчилигига асос солган нуктадон ижодкор, соҳир санъаткор….” деган эди академик Бахтиёр Назаров. Термиз давлат университетида ўтказилган галдаги тадбир ҳам ана шу улуғқалб шахснинг ижод йўлига ва у қолдирган ижодий меросига бағишланди. Тадбирда сўзга чиққанлар буюк адиб ижодининг ўзбек адабиётида тутган ўрни, адибнинг ижодий мероси ва “Ўткан кунлар” романи бадиияти” масалаларида ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди. Шундан сўнг, факультетнинг 2 курс талабалари томонидан Қодирий қаламига мансуб бўлган шеърлар, “Ўткан кунлар” романидан саҳналаштирилган саҳна кўринишлари, қўшиқлар ижро этилди. Тадбирда “Қодирий асарлари билимдони” викторинаси ҳам ўтказилди. Тадбир сўнггида викторина ғолиблари китоблар жамланмаси билан тақдирланди.
189 Views