ТерДУда масофавий таълим платформаси ишга тушди

2020-04-03 16318 marta ko'rildi.

Термиз давлат университетида кундузги, махсус сиртқи ҳамда сиртқи таълим шаклидаги 57 та бакалавриат таълим йўналишлари, шунингдек, 25 та магистратура мутахассисликлари бўйича таҳсил олаётган талабалар учун масофавий таълим платформаси https://dist.edu.uz/terdu/ узлуксиз ишни бошлади. Тизимда 2019/2020 ўқув йилининг баҳорги семестрида бакалавриатда ўқитиладиган 1315 та, магистратура босқичида ўқитиладиган 189 та, жами 1504 та фандан электрон ресурслар жойлаштирилмоқда. Университетнинг 40 та кафедрасида ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, видеодарслар Сурхондарё телеканали ҳамда университетнинг интернетдаги расмий веб саҳифаси ва университет ректорининг телеграм каналлари (https://t.me/terdu340) орқали талабаларга бериб борилмоқда.