ТАЛАБАЛАР ФЕСТИВАЛИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

ТАЛАБАЛАР ФЕСТИВАЛИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

Cтуденческая жизнь, Встречи и мероприятия
Жорий йил 19 мартда ўтказилган видеоселектор мажлисида Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни кенг оммага тарғиб этиш, аҳоли хабардорлигини ошириш мақсадида Термиз давлат университетида “Талабалар фестивали”га старт берилди. Фестивалда Биринчи ташаббус доирасида ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш мақсадида ёш қаламкашлар иштирокида “Ватан менинг нигоҳимда”, “Шаҳримнинг янги қиёфаси” мавзуларида расмлар ва фотосуратлар, Иккинчи ташаббус бўйича спортнинг футбол, мини футбол, волейбол турлари бўйича мусобақалар, “Ёшлар кубоги” мусобақалари, Учинчи ташаббус доирасида аҳоли ва ёшлар ўртасида “Ахборот технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш” мавзусида маҳорат дарслари, Тўртинчи ташаббус бўйича “Ёшлар кутубхонаси”, “Китоблар карвони” лойиҳалари доирасида китоб ярмаркаси, янги китоблар кўргазмаси, ёш китобхонлар ўртасида “Мен ўқиган китоб” китобхонлик танлови, Ёшлар ўртасида…
Batafsil
СИЗГА ТАЪЗИМ УСТОЗЛАР!

СИЗГА ТАЪЗИМ УСТОЗЛАР!

Встречи и мероприятия
Юртимизнинг барча жойларида бўлгани каби Ўқитувчилар ва мураббийлар кунининг шукуҳи Термиз давлат университетида давом этмоқда. Асосий байрамнинг давоми сифатида олийгоҳда профессор-ўқитувчилар, ишчи ходим ва талабалар учун дастурхон ёзилиб, байрам дастури ташкил этилди. Университет ҳовлисида жам бўлган устозларни университет ректори А.Тошқулов муборакбод этиб, соҳа ходимларининг кейинги фаолиятига омад тилади.  Нуфузли меҳмонлар ва устоз-мураббийлар жам бўлган тадбирнинг бадиий қисмида олийгоҳнинг Санъатшунослик факультети талабалари томонидан тайёрланган устозларни мадҳ этувчи, уларга эҳтиром кўрсатувчи куй қўшиқлар янграб, гўзал  рақслар гулдастаси намойиш этилди.      Ҳақиқатан ҳам, кўз нури ва қалб қўрини, бутун онгли ҳаётини ёш авлодга билим ва тарбия беришга, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топтиришга бағишлаган, бир сўз билан айтганда, Ватанимизнинг эртанги кунининг пойдеворини яратаётган бу инсонларнинг олижаноб меҳнатига ҳар қанча таҳсин айтсак оз. Шодиёнада сўз олганлар ушбу жиҳатларни эътироф этиб ўтишди. Тадбир…
Batafsil
СУРХОНЛИК ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ ТЕРДУДА МЕҲМОН

СУРХОНЛИК ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ ТЕРДУДА МЕҲМОН

Rasmiy tashriflar., Официальные визиты, Встречи и мероприятия
Бокс бўйича Россия давлатининг Екатеренбург шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида ўта оғир вазнда жаҳон чемпионлигини қўлга киритган, икки карра Осиё чемпиони, бугунги кунда профессионал боксда фаолият олиб бораёган Баҳодир Жалолов Термиз давлат университетига ташриф буюрди. Учрашувда чемпион билан бирга унинг онаси С.Жалолова , Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бўлинмаси командири ўринбосари Ф.Усмонходжаев ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси Ш.Олимовлар ҳам иштирок этишди. Дастлаб тадбирни университет ректори А.Тошқулов кириш сўзи билан очиб, воҳамиз фахри, ифтихори бўлган спортчимиз Б.Жалоловни қўлга киритган ғалабалари билан табриклади ва университет жамоаси номидан эсдалик совғаларини топширди.Шундан сўнг сўз олган Б.Жалолов юксак эҳтиром, ҳурмат-иззат ила кутиб олганликлари ва ушбу учрашувни ташкил этганликлари учун университет раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдириш билан бирга унинг ҳар бир ғалабаси замирида тинимсиз машғулотлар, меҳнат ётганлиги, ҳар доим рингга кўтарилишдан олдин унинг кўз…
Batafsil
TALABALAR IJODIY KO’RGAZMASI BO’LIB O’TMOQDA

TALABALAR IJODIY KO’RGAZMASI BO’LIB O’TMOQDA

Массовые мероприятия, Официальные визиты, Cтуденческая жизнь, Встречи и мероприятия
Ustoz deganda, har qaysi inson ko’nglida chuqur hurmat - ehtirom va cheksiz minnatdorlik tuyg’ulari, shu bilan birga, hech qanday boylik bilan o’lchab va ado qilib bo’lmaydigan qarzdorlik hissi paydo bo’ladi. Termiz davlat universitetida Tasviriy san’at va muhandislik grafikasi kafedrasi professor-o’qituvchilari va iqtidorli talabalari tashabbusi bilan 1 oktyabr “O’qituvchi va murabbiylar kuni”ga bag’ishlab “JAHONDA BO’LMASA MUALLIM AGAR, HAYOT HAM BO’LMASDI GO’ZAL BU QADAR” nomli iqtidorli talabalar ijodiy ko’rgazma tanlovining ochilish marosimi bo’lib o’tdi. Unda so’z olganlar yig’ilganlarni bayram bilan tabriklab tanlovda ishtirok etayotgan iqtidorli talaba-yoshlarga omadlar tilashdi. Ma’lumot o’rnida: Ko’rgazma 2019 yil 5 oktyabrgacha davom etadi. [unitegallery my_galleryta]
Batafsil
TERDUDA BINAR MA’RUZA DARSLARI O’TKAZILDI

TERDUDA BINAR MA’RUZA DARSLARI O’TKAZILDI

Массовые мероприятия, Rasmiy tashriflar., Официальные визиты, Встречи и мероприятия
2019 yil 26 sentyabr kuni Termiz davlat universitetida Ma’naviyat kunlari doirasida   Binar ma’ruza darslari o’tkazildi. Ushbu darsda Termiz davlat universiteti rektori A.H.Toshqulov, sotsiologiya fanlari doktori, professor M.Bekmurodov, Respublika ma’naviyat va ma’rifat markazi rahbarining o’rinbosari, pedagogika fanlari doktori, professor M.Quronov hamda professor-o’qituvchilar va iqtidorli talaba yoshlar ishtirok etishdi.Binar ma’ruza darslari O’zbekiston Respublikasida ijtimoiy-iqtisodiy islohotlarni amalga oshirishda vatanparvarlikning o’rni mavzusiga bag’ishlandi.O’z sohasining fidoiylari bo’lgan olimlar tomonidan o’tkazilgan darslar barchada katta qiziqish uyg’otdi.Dars so’ngida faol ishtirok etgan o’qituvchi va iqtidorli talabalar esdalik sovg’alari bilan taqdirlandilar. Yakunda Termiz davlat universiteti rektori A.Toshqulov mehmonlarga qimmatli vaqtlarini ayamay universitetga tashrif buyurganlari uchun minnatdorchilik bildirdi.
Batafsil