ТерДУда “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди

ТерДУда “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди

Madaniy-ma’rifiy tadbirlar, Public events, Official visits, Rasmiy tashriflar
1954 йилда ташкил этилган Термиз педагогика институтининг фаолият кўрсатаётганига 65  йил тўлди. Бу вақт нуқтаи назаридан тарих олдида сонияга тенг. 1965 йилда Сурхондарёда қайта ташкил этилган Ойбек номидаги Термиз педагогика институтига ўқишга кириб, 1969 йилда мазкур олий ўқув юртини битирганларига 50 йил тўлган битирувчилар Термиз давлат университетига ташриф буюрдилар. Шу муносабат билан университетда битирувчилар, уларнинг устозлари ҳамда талаба-ёшлар иштирокида “Уч авлод учрашуви” номли тадбир уюштирилди. Тадбир аввалида сўз олганлар марҳум устозлари ва курсдошларини хотирлаб, улар иштирокидаги, талабалик давридаги воқеаларни эсга олишди. Сўзга чиққанлар 1969 йилда Тил-адабиёт йўналиши бўйича тамомлаган биринчи қалдирғочлар, маърифат фидойилари ҳақида, уларнинг иш фаолияти, эришган ютуқлари тўғрисида йиғилганларга сўзлаб беришди. Тадбир давомида Санъатшунослик факультети талабаларининг мусиқий чиқишлари тадбирга ўзгача руҳ бағишлади. Якунда ташкилотчилар томонидан битирувчи ва уларнинг устозларига эсдалик совғалари топширилди.
Batafsil
ТерДУ ректори Архитектура ва қурилиш факультети талабалари билан учрашди

ТерДУ ректори Архитектура ва қурилиш факультети талабалари билан учрашди

Public events, Rasmiy tashriflar, Life of students
Маълумки, Термиз давлат университети ректори А.Тошқулов барча факультет талаба-ёшлари билан учрашув ва очиқ мулоқотлар ўтказиб келмоқда. Навбатдаги учрашув Архитектура ва қурилиш факультетининг 930 нафар талаба-ёшлари билан ўтказилди. Дастлаб, университет ректори университетдаги қурилиш, бунёдкорлик, ободонлаштириш, профессор-ўқитувчи ва талаба-ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритди. “Яқиндагина сизнинг факультетингизни алоҳида бошқа бинога кўчирдик. Энди эса сиз таҳсил олаётган бинони қайта таъмирлаб, сифатли билим олишингиз учун барча шароитларни яратамиз. Жумладан, мутахассислигингиз бўйича амалиёт ўташ хоналарини кўпайтириб энг замонавий, сўнгги русумдаги асбоб-ускуна, жиҳозлар ўрнатамиз” – деди А.Тошқулов. Тадбир давомида факультетнинг 4-босқич талабаси, Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутати Худойбердиев Шаҳзод сўзга чиқиб, университетда сўнгги йилларда қўлга киритилаётган ютуқлар, ижобий  ўзгаришлар алоҳида таҳсинга сазовор эканлигини таъкидлади. Шундан сўнг талабалар университетда таълим сифатини оширишга доир таклиф ва мулоҳазаларини билдириш баробарида ўзларини қизиқтирган саволларига университет ректоридан жавоблар олишди. Тадбир…
Batafsil
Сув –бу ҳаёт шарбати

Сув –бу ҳаёт шарбати

Roundtable discussion, Public events, Rasmiy tashriflar, Life of students
Термиз давлат университетининг Табиий фанлар факультетида “Республиканинг олтита ҳудуди Қорақалпоғистон, Фарғона, Хоразм,Самарқанд, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида сув ва экология масалалари бўйича аҳоли хабардорлигини оширишга оид чора-тадбирлар” мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда “Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича хабардорликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш” лойиҳасининг вилоят бўйича консультанти Э.Жумаев, “Сувчи” жамоат бирлашмаси директорлар кенгаши раиси, лойиҳа раҳбари Т.Мажидов, лойиҳанинг экология бўйича мутахассиси А.Хўжақулов, “Экосан” халқаро жамоат фонди Сурхондарё вилояти бўлим бошлиғи Ш.Жўраев ва факультетнинг профессор-ўқитувчи ва талаба-ёшлари иштирок этишди. Дастлаб “Ўрмонзорга айланган Орол” номли видеофильм намойиш этилди. Шундан сўнг сўзга чиққанлар “Сув – бу ҳаёт шарбати”, “Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологиялар”, “Орол инқирози ва уни юмшатиш” мавзуларида маърузалар ўқишди. Маълумот ўрнида: Ушбу семинар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё Минтақавий Экологик Марказининг Ўзбекистондаги филиали ҳамда Ўзбекистон сув ресурсларидан мукаммал фойдаланиш…
Batafsil
ФИКР ВА ҲАЯЖОН ШОИРИ БИЛАН УЧРАШУВ

ФИКР ВА ҲАЯЖОН ШОИРИ БИЛАН УЧРАШУВ

Roundtable discussion, Public events, Rasmiy tashriflar, Events, Life of students
“Шеър сўзи бўлмайди. Демоқчиманки, сўзлар орасида шеърга мўлжалланган алоҳида сўзлар бўлмайди. Лекин чин шоирнинг қўлига тушса, ҳамма сўз шеър бўлади. Эшқобил жуда халқчил шоир. У бошқаларга ўхшамайди. Мен қидириб кўрдим, кимга ўхшар экан деб, йўқ, ўхшамайди...” деган эди Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам.  Термиз давлат университетида таниқли шоир ва ёзувчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Усмон Носир номидаги Давлат мукофоти совриндори, “Олтин қалам” ва “Эътироф” танловларининг ғолиби, Республика “Маънавий ҳаёт” журнали ҳамда “Ўзбекистон” телеканали “Истиқлол” студияси бош муҳаррири воҳадошимиз Эшқобил Шукур билан ижодий учрашув ўтказилди. Ижодий учрашувда сўзга чиққанлар шоир ижодининг аҳамияти, шоир шеърларининг замонавий ўзбек шеъриятида тутган ўрни ва маҳорат масалалари хусусида ўз фикрларини билдириб ўтдилар. Шундан сўнг Эшқобил Шукур адабиёт, ижод ҳақида, бугунги адабий жараёнда яратилаётган асарлар хусусида ўз мулоҳазаларини айтиш баёнида ўз ижодига мансуб гўзал шеърларидан адабиёт…
Batafsil
Адабиётга, санъатга ошно кўнгилда ғубор бўлмайди

Адабиётга, санъатга ошно кўнгилда ғубор бўлмайди

Roundtable discussion, Public events, Rasmiy tashriflar
Тарихга мурожаат қиладиган бўлсак, инсоният тараққиётида  зиёли қатлам, унинг илғор вакиллари — ижодкорлар ҳамиша таълим-тарбиянинг олдинги сафларида бўлган ва барча муваффақиятларга уларнинг фаол иштироки, фидойилиги туфайли эришилган.  Давлатимиз раҳбари томонидан ҳаётга татбиқ этилган беш ташаббуснинг мазмун-моҳиятига назар солсангиз, уларда ўзаро боғлиқлик, узвийликни кўрасиз. Бу ташаббусларнинг дастлабкиси ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодларини юзага чиқаришга қаратилган. Бу бежиз эмас, албатта. Адабиётга, санъатга ошно кўнгилда ғубор бўлмайди. Термиз давлат университетининг Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси таълим йўналишининг бир гуруҳ талаба-ёшлари “Рассом устахонасига ташриф”  лойиҳаси доирасида 2019 йилнинг 20 ноябрь куни белгиланган график асосида Термиз шаҳрида ташкил этилган Ўзбекистон бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рассом Шаймарданов Турсунқул Менгқобиловичнинг санъат асарлари кўргазмасига  ташриф буюришди. Устозлари Холбой Ҳасанов бошчилигида кўргазмага келган тасвирий санъат шинавандалари таниқли рассомнинг ҳаёти ва ижоди билан…
Batafsil