ТерДУ самбочиларидан янги йил туҳфаси: 4 та ОЛТИН, 1 та БРОНЗА

ТерДУ самбочиларидан янги йил туҳфаси: 4 та ОЛТИН, 1 та БРОНЗА

Life of students
2019 йил 14–15 декабрь кунлари Термиз шаҳрида самбо бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси ўтказилди. Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан 400 нафарга яқин тажрибали самбочилар ўз вазн тоифасида гиламга чиқишди. Муросасиз ва қизиқарли ўтган мусобақада Термиз давлат университети талабаларидан  Чориева Моҳинур 48 кг, Бобонов Саидаббос 57 кг,  Шафоатова  Хожар 60 кг,  Қодиров Хуршид  62 кг вазнларда барча рақибларини енгиб 1-ўринни эгалладилар ва олтин медалларни қўлга киритишди. Олтин медалга асосий даъвогарлардан бўлган талабамиз Қудратуллаева Моҳирўза эса қўлидан олган жароҳати туфайли  64 кг вазнда 3-ўрин билан кифояланди ва бронза медаль соҳибаси бўлди.
Batafsil
ТерДУда “Энг яхши инновацион ишланма” мавзусида танлов ўтказилди

ТерДУда “Энг яхши инновацион ишланма” мавзусида танлов ўтказилди

Life of students
Термиз давлат университетида малакали, рақобатбардош, юксак билимли, мустақил фикрлайдиган, ўзи танлаган таълим йўналиши бўйича мукаммал билимга ва юксак маънавиятга эга бўлган юқори салоҳиятли мутахассисларни тайёрлаш ҳамда иқтидорли ёшларни илмий-тадқиқот ишларига қизиқтириш, ижодий билимини кенгайтириш мақсадида архитектура ва қурилиш бўйича “Энг яхши инновацион ишланма” мавзусида танлов ўтказилди. Танлов иштирокчилари (Архитектура ва қурилиш факультети талабалари) йиғилганларга ўзларининг илмий ёндашувларга асосланган инновацион ғоя, ишланма ва лойиҳалари,  уларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти ҳақида батафсил маълумот бердилар. Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига асосан  Рахматов Абдуназар “Сурхон сайёҳлик  маркази”  номли  лойиҳаси учун 1-ўринга,  Бобомуродова Дилдора “Беда барги офиси” номли лойиҳаси учун  2-ўринга, Сайдалиев Абдулло эса “Новакўп қаватли туристик марказ” номли лойиҳаси учун  3-ўринга лойиқ деб топилди ва улар танлов ташкилотчилари томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Batafsil
ТерДУ: “Ватаним Мадҳияси – фахрим, ғурурим”

ТерДУ: “Ватаним Мадҳияси – фахрим, ғурурим”

Life of students
Эрта тонгдан жонажон мадҳиямиз қабул қилинганлигининг 27 йиллик шодиёналари Термиз давлат университетида ҳам катта хурсандчиликлар  билан нишонланди. Давлат ва жамоатчилик вакиллари, профессор-ўқитувчилар ва талаба ёшлар иштирок этган тадбир аввалида қадрли мадҳиямиз жўр бўлиб куйланди.   Тадбирда сўзга олганлар миллий рамзимизда халқимизнинг эзгу орзу-умидлари, келажакка мустаҳкам ишончи теран ифодаланганлиги, анъана ва қадриятларимиз, тинчлик, осойишталик, миллатлараро тотувлик ва биродарлик каби умуминсоний туйғулар тараннум этилганини эътироф этишди.  Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси ёшларнинг Ватанга муҳаббат, бой тарихимиз, миллий ўзлигимизга чуқур ҳурматини оширишда, уларни ҳар томонлама баркамол ва етук инсонлар бўлиб вояга етишида муҳим тарбиявий аҳамиятга эканлиги билдирилган фикрларда, ўқилган шеърларда яна бир бор ўз аксини топди. Сана муносабати билан университетнинг барча факультетларида турли тадбирлар, маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари ҳамда викторина мусобақалари ўтказилди.
Batafsil
ТерДУ Ректори Табиий фанлар факультети талабалари билан учрашди.

ТерДУ Ректори Табиий фанлар факультети талабалари билан учрашди.

Life of students
Термиз давлат университетида анъана тусини олган “Ректор ва талабалар учрашуви”нинг навбатдагиси Табиий фанлар факультетининг 900 нафарга яқин талаба-ёшлари билан ўтказилди. Фаоллар залининг 450 нафар иштирокчига мўлжалланганлиги ва факультет талабаларининг бу учрашувга бўлган эътибор ва қизиқишлари юқорилигини инобатга олган ташкилотчилар учрашувларни икки маҳал, 14:00 ва 16:00да ўтишини таъминладилар. Дастлаб, университет ректори А.Тошқулов факультет жамоаси жумладан, талабалар учун яратилаётган шароитлар, режалаштирилаётган қурилиш, бунёдкорлик ишлари тўғрисида фикрларини билдириб, факультетдаги маънавий муҳит, устоз-шогирд анъаналари, талаба-ёшларнинг эришаётган ютуқларини юқори баҳолади.  “Аммо, бугунги учрашувимиздан мақсад эришган ютуқларимизга маҳлиё бўлиб қолмасдан, ўтган давр мобайнида йўл қўйилган хато ва камчиликларни, сизларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича аниқ режалар тузишимиз зурурлигини унутмаган ҳолда, учрашувни йиғилиш эмас балки, дилдаги суҳбат, очиқ мулоқот шаклида ўтказиш тарафдориман” – деди университет ректори. Шундан сўнг талаба-ёшлар таълим сифати, маънавий тадбирлар, талабалар…
Batafsil
ТерДУ талабалари амалий машғулот дарсларини МТМларда ўтишмоқда

ТерДУ талабалари амалий машғулот дарсларини МТМларда ўтишмоқда

Life of students
Инсонни ҳамма: одамлар, буюм ва нарсалар, воқеа-ҳодисалар, аммо энг аввало ва аксари ҳолларда одамлар тарбиялайди. Булар орасида эса ота-оналар билан ўқитувчилар биринчи ўринда турадилар. А.С.МАКАРЕНКО Термиз давлат университетининг Мактабгача таълим факультети 3-босқич 302-гуруҳ талабалари Мактабгача педагогика фанидан амалий машғулот дарсларини Термиз шаҳридаги 20-сонли Мактабгача таълим муассасасининг кичик, ўрта, катта ва тайёрлов гуруҳларининг тарбияланувчилари билан биргаликда олиб боришди. Машғулот жараёнида талабалар тарбиячининг ҳужжатлари, иш услуби ва тарбиячилик маҳоратлари билан яқиндан танишишди. [unitegallery my_gallerytk]
Batafsil