УНИВЕРСИТЕТИМ  БАРЧИНОЙЛАРИ – КЎЗ ТЕГМАСИН!

УНИВЕРСИТЕТИМ БАРЧИНОЙЛАРИ – КЎЗ ТЕГМАСИН!

Talabalar hayoti., Meeting and events
Ҳозирги даврда мамлакатимизда соғлом хаёт тарзини таъминлаш мақсадида спорт соҳасига катта эътибор берилмоқда. Айниқса келажагимиз ворислари бўлмиш ёшларимиз учун кенг имкониятлар яратилмоқда.  Бу имкониятлардан унумли фойдаланаётган ёшларимиз жаҳон спорт ареналарини бирин кетин забт этиб бормоқдалар. Айниқса курашнинг барча турлари бўйича ўтказилаётган мусобақаларда ёшларимиз Ўзбекистон байроғини жаҳон миқиёсида баланд кўтармоқдалар.Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида спортнинг Самбо тури бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида Термиз давлат университети талабаси Қудратуллаева Моҳируза кумуш медални қўлга киритди.  Термиз темир йўл вокзалида Моҳирузани ТерДУ раҳбар-ходимлари, унинг устоз-мураббийлари, курсдош ва дугоналари муносиб кутиб олишди.МОҲИРУЗА! Бугун кумуш, эртага албатта олтин. Олтин медал томон қўяётган қадаминга кўз тегмасин!
Batafsil
РЕКТОР КУБОГИ  КИМГА НАСИБ ЭТАРКИН

РЕКТОР КУБОГИ КИМГА НАСИБ ЭТАРКИН

Sport tadbirlari, Talabalar hayoti., Meeting and events, Yoshlar yurt kelajagi
Жорий йилнинг 19 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ўтказган видеоселектор йиғилишида ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган бўлиб, иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилиши таъкидлаб ўтилганди. Термиз давлат университетида старт берилган “Ректор кубоги” спорт мусобақалари мамлакатимизда бу соҳада олиб борилаётган ижобий ишларнинг давоми сифатида ташкил этилди.Мусобақалар икки гуруҳга бўлинган ҳолда, талаба-ёшлар ҳамда профессор-ўқитувчилар ўртасида ўтказилиши ҳамда ғолиб жамоаларга Ректор кубоги ва қимматбаҳо совғалар топширилиши режалаштирилган.Маълумот ўрнида: Спорт мусобақалари 18 сентябрдан 30 сентябргача ТерДУ спорт майдонларида бўлиб ўтади.
Batafsil
ЖАҲОН ДЗЮДОЧИЛАРИ  – ТЕРДУДА МЕҲМОН

ЖАҲОН ДЗЮДОЧИЛАРИ – ТЕРДУДА МЕҲМОН

Ommaviy tadbirlar, Rasmiy tashriflar., Meeting and events
Термиз давлат университетида Халқаро Дзюдо федерацияси Спорт директори, Шотландиялик Лиза Алан хоним, Дзюдо бўйича жаҳон чемпионати совриндори, кумуш медал соҳиби Шарофиддин Лутфуллаев, Сурхондарё вилоят Дзюдо федерацияси раиси Бехзод Тўрабоев ҳамда Халқаро Дзюдо федерацияси ҳаками Рамзиддин Саидовлар иштирокида университет профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди.Тадбир иштирокчилари йиғилганлар билан Дзюдо спорт тури тарихи, унинг сиру-синоатлари билан фикр алмашиш билан бирга уларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.Дзюдо: Нафақат ўғил болалар, балки қиз болалар ўртасида ҳам жуда оммабоп. Бу каби спорт турлари ўзини ҳимоя қила олиш учун ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди. Жанг санъати билан шуғулланиш нафақат жисмоний, балки маънавий комилликка ҳам кўмаклашади.
Batafsil
ДИЛДАГИ ГАПЛАР  ЁҲУД – СЕНАТОР БИЛАН УЧРАШУВ

ДИЛДАГИ ГАПЛАР ЁҲУД – СЕНАТОР БИЛАН УЧРАШУВ

Meeting and events
Термиз шаҳридаги сўлим боғда, табиат қўйнида ўтказилган давра суҳбатини худди шундай атагимиз келди. Вилоятдаги Олий таълим муассасаларининг энг иқтидорли, зукко ва билимли талаба-ёшлари бугунги учрашувга ўзгача кайфиятда келган бўлсалар, ажабмас. Чунки бу учрашув бошқача форматда, аввалгилариданда ноанъанавий тарзда ўтиши учрашув жойининг танланишидан ҳам маълум эди, назаримизда.Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнига кенг жалб этиш, ишлаб чиқилаётган ва қабул қилинаётган қонунлар мазмун-моҳиятини уларга етказиш, қолаверса, талаба-ёшларнинг кундалик ўқиш ва ишларидан ҳол-аҳвол сўраш, ўқиш жараёнларида юзага келаётган муаммоларни муҳокама қилиш, уларга ечим топиш, улар орасидан тадбиркорликка қизиқиши бўлган, ўз бизнес режа ва лойиҳаларига эга бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларга яқиндан ёрдам бериш мақсадида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси, ТерДу ректори А.Тошқулов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сурхондраё вилояти кенгаши раиси Ш.Олимов ҳамда “Сурхон ёшлари”…
Batafsil
ТАЛАБАЛИК БАХТИГА ЭРИШГАНЛАР

ТАЛАБАЛИК БАХТИГА ЭРИШГАНЛАР

Meeting and events
ТерДУда 2019/2020 ўқув йилида талабаликка қабул қилинган талаба-ёшлар иштирокида "Талабаликка бағишлов" тадбири бўлиб ўтди. Дастлаб тадбирни университетнинг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Сатторов кириш сўзи билан очиб, йиғилганларни университет раҳбарияти номидан талабалик бахтига муяссар бўлиб турганликлари билан табриклади.  Тинимсиз изланишлари, ўқиб билим олиши ва албатта, устозлари берган таълим-тарбия самараси ўлароқ энг юқори 177,0 балл тўплаб ўқишга кирган Тарих факультети талабаси Эсонқулов Абдумажидга барчанинг ҳаваси келиши табиий. Тадир аввалида унинг отаси Эсонқулов Баҳодирга сўз берилар экан, ҳар бир ота-она фарзандининг талабадек шарафли номга эга бўлиб, келажакда она ватан учун, дунё илм аҳлини лол қолдирувчи етук мутахассис бўлиб етишганини кўриши, орзулари ушалишининг бир бўлаги эканлигини таъкидлаб ўтди. Байрам тантаналари куй-қўшиқ ва рақсларга уланиб кетди. Қувонарлиси, эндигина 1 курсга қабул қилинган иқтидор эгалари ўз санъат намуналари билан йиғилганларни ҳушнуд этишди.…
Batafsil