Trulli Trulli Trulli Telefon: 0 (376) 221-74-55 E-mail: termizdu@umail.uz Trulli Trulli Trulli



ТерДУда ректор ва тадқиқотчилар учрашуви

192 Views

Ҳабарингиз бор, яқинда президентимизнинг олимлар, ёш тадқиқотчилар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари ва ишлаб чиқариш сектори вакиллари билан ўтказган учрашувида илм-фан соҳасидаги энг муҳим вазифалар муҳокама қилиниб, математика, кимё, биология ва геология фанларини чуқурлаштириб ўқитиш тизимини амалиётга жорий этиш масаласи кўрилган эди. Шунингдек, учрашувда барча фан йўналишлари бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Термиз давлат университетида ана шу вазифаларнинг ижроси доирасида “Ректор ва тадқиқотчилар учрашуви” ташкил этилди. Университетнинг барча фан доктори ва профессорлари, ёш тадқиқотчилар ва уларнинг устозлари, илмий изланишда бўлган профессор-ўқитувчилар иштирок этган тадбирда университет ректори сўз олиб,  олийгоҳнинг илмий салоҳияти ва миллий рейтинг тизимида кўрсатгични яхшилаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида сўз юритди. Йиғилиш давомида университетда 2019 йилда амалга оширилган ҳимоялар, бу борада 2020 йилдаги режалар муҳокама этилиб, докторантлар, мустақил тадқиқотчилар ва профессор-ўқитувчиларнинг фикри тингланди, муаммолари ўрганилди. Якунда мутассаддиларга илмий изланувчилар учун университет раҳбарияти томонидан муносиб кўмак бериш ишларини янада жонлантириш топшириғи берилди.  01photo_2020-02-06_16-03-25
photo_2020-02-06_16-03-41photo_2020-02-06_16-03-45

Main menu
Page Reader Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support