Trulli Trulli Trulli Telefon: 0 (376) 221-74-55 E-mail: termizdu@umail.uz Trulli Trulli Trulli



ТерДУда Ислом Каримов хотирасига бағишланган тадбир ўтказилди

180 Views

Бугун мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 82 йиллиги кенг нишонланмоқда. Ушбу тарихий сана муносабати билан Термиз давлат университетида ҳам  “Сиз доимо қалбимизда, юрагимиздасиз!” шиори остида хотира тадбири ўтказилди.

Тадбирда сўз олган “Фуқаролик жамияти” кафедраси ўқитувчиси Тўлқин Холиёров ўз маърузасида Ислом Абдуғаниевич мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди эканлиги, у мамлакатимизни мустабид тузум қарамлигидан озод қилган улуғ шахс, қийинчиликларга қарамай қисқа муддат ичида юртимизни жадал ривожланаётган замонавий демократик давлатга айлантирганлиги тўғрисида сўз юритди. Шундан сўнг буюк давлат арбобининг ҳаёт йўли, Президентлик ва унгача бўлган меҳнат фаолиятини ўзида акс эттирган видеофильм намойиш этилди.

Тадбир сўнггида сўз олган талаба-ёшлар Биринчи Президентимиз ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимиз тарихида ўчмас из қолдирганлиги, нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлганлиги тўғрисида тўлқинланиб гапиришди.

Буюк давлат арбоби, марҳум Ислом Каримов хотирасига бағишланган тадбирлар факультетлар кесимида давом эттирилмоқда.

0102030405photo_2020-01-30_18-09-18photo_2020-01-30_18-09-28

Main menu
Page Reader Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support