Trulli Trulli Trulli Telefon: 0 (376) 221-74-55 E-mail: termizdu@umail.uz Trulli Trulli Trulli



ТерДУ да онлайн дарс

109 Views

Сўнги вақтларда Термиз давлат университети билан жаҳоннинг етакчи олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгайиб бормоқда. Ана шундай келишувга кўра, Ломоносов номидаги Москва давлат университети профессори, психология фанлари доктори Базаров Тахир Юсупович Психология  ва Педагогика таълим йўналиши бакалавр ҳамда магистратура талабаларимиз учун мутахассислик фанидан онлайн дарс ўтиб берди. Психология фанининг методологияси фани буйича ўтказилган дарс давомида фанни ўқитишда замонавий ёндашувлар, психология муаммолари,  психологиянинг амалий соҳаларидаги янгиликлар каби мавзуларда илмий фикрлар билдирилди. Интерфаол методлар асосида ўтган дарсда талабалар ҳам фаол иштирок этишди.

ТерДУ ва Ломоносов номидаги Москва давлат университети Тошкент филиали ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномаси асосида ташкил этилган бундай ҳаракатлар келгусида ҳам давом этади.

photo_2020-01-29_19-33-07photo_2020-01-29_19-33-18photo_2020-01-29_19-33-23photo_2020-01-29_19-33-26

Main menu
Page Reader Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support