Trulli Trulli Trulli Telefon: 0 (376) 221-74-55 E-mail: termizdu@umail.uz Trulli Trulli Trulli



ТерДУ: “Универсиада-2020” спорт ўйинларига старт берилди

170 Views

Жорий йилнинг 23 январдан бошлаб юртимиздаги барча ОТМ талабалари ўртасида спортнинг 12 та тури бўйича ўтказиладиган “Универсиада-2020” спорт ўйинларининг финал босқичи ўйинлари бошланди. Дастлабки спорт тури шахмат ва шашка бўлди.

Навоий давлат Педагогика Институти мезбонлик қилган ушбу спорт тури мусобақаларида барча олий таълим муассасаларидан 100 нафарга яқин талаба-ёшлар ғолиблик учун беллашдилар. Мусобақада ўғил ва қизлар ўртасида шахсий биринчилик ҳамда умумжамоа учун баҳслар олиб борилди. 64 катакли шашка бўйича вакилларимиз умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллашган бўлса, шахсий биринчиликда университетимиз талабаси Муҳаммадиев Элёр ўғил боллар ўртасида 13 очко тўплаб, 2-ўринни банд этди. Шахмат спорт тури бўйича ўтказилган мусобақаларда ҳам вакилларимиз муносиб иштирок этдилар.   

Эслатиб ўтамиз, эндиликда “Универсиада” спорт ўйинлари Республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилиб, 4 июнга қадар давом этади. Мазкур катта спорт тадбирида Термиз давлат университетининг спортчи талабаларига омад тилаймиз!

photo_2020-01-27_14-56-26photo_2020-01-27_14-56-44photo_2020-01-27_14-56-48photo_2020-01-27_14-56-51

Main menu
Page Reader Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support