Trulli Trulli Trulli Telefon: 0 (376) 221-74-55 E-mail: termizdu@umail.uz Trulli Trulli Trulli



ТерДУ: “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси”

186 Views

Мана 3 йилдирки аёллар ва қизлар ўртасида ўтказилиб келинаётган “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” республика танловида Термиз давлат университетининг аёл профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба қизлари муносиб иштирок этишмоқда. Бу йил йил ҳам танловнинг вилоят босқичида вакилаларимиз пешқадамликни қўлдан беришмади. Университетда ташкил этилган кўргазмада иштирокчиларнинг қўл меҳнати намуналари ва иннавацион характердаги ишланмаларининг кўргазмаси ташкил этилди. Тадбирнинг асосий қисмида ҳар бир иштирокчи ўз лойиҳаларининг тақдимотини ўтказишди. Ҳакамлар хайъати томонидан баҳолаб борилган натижаларга кўра, қуйидаги номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди:

АКТ соҳаси бўйича энг яхши инновацион лойиҳа ғолиби: 1-ўрин Жониева Турсуной – ТерДУ талабаси.

“Иқтидорли қизнинг энг истиқболли инновацион ғояси” номинацияси ғолиблари: 1-ўрин Эшқурбонова Муниса Бозор қизи-ТерДУ талабаси,  2-ўрин Муҳаммадиева Манижа – ТерДУ талабаси, 3-ўрин Қулмаматова Сожида Янгибой қизи-ТерДУ талабаси.

“Энг самарали инновацион лойиҳа(фан ва техниканинг устувор йўналишлари бўйича) номинацияси бўйича 1-ўрин Шарипова Фазилат Дилмурод қизи -ТерДУ хорижий филология факультети ўқитувчиси.

“Ҳунарманд хотин-қизларнинг энг яхши инновацион лойиҳаси” бўйича 1-ўрин Муқимова Феруза – ТерДУ ўқитувчиси.

         Эслатиб ўтамиз, ҳар бир номинация бўйича 1-ўринни қўлга киритганлар танловнинг республика босқичида иштирок этади. Республика босқичида ҳам университетимиз вакилаларига омад тилаймиз!

photo_2020-01-24_17-16-58photo_2020-01-24_17-17-00photo_2020-01-24_17-17-03photo_2020-01-24_17-17-04photo_2020-01-24_17-17-05photo_2020-01-24_17-17-08photo_2020-01-24_17-17-09

Main menu
Page Reader Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support