Trulli Trulli Trulli Telefon: 0 (376) 221-74-55 E-mail: termizdu@umail.uz Trulli Trulli Trulli



ТерДУда ҳарбий ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда

190 Views

Термиз давлат университетида ҳам 14-январ ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Мардлар қўриқлайди Ватанни” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ва спорт мусобақалари ўтказилиб келинмоқда. Навбатдаги тадбир Жисмоний маданият факультети жамоаси даврасида бўлиб ўтди. Термиз шаҳридаги ҳарбий қисм хизматчилари ва вилоят ҳарбий фахрийлар Кенгаши раиси Неъмат Ёқубовлар иштирок этган мазкур тадбирда миллий армиямиз салоҳияти, ҳарбий хизматчиларимизнинг машаққатли ва шарафли касблари хусусида суҳбат бўлиб ўтди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа ходимларидан жавоблар олишди. Тадбир давомида талабалар томонидан тайёрланган ҳарбий саҳна кўринишлари ва спорт чиқишлари намойиш қилинди. Якунда меҳмонларга университетнинг эсдалик совғалари улашилди. Бу каби тадбирлар университетнинг барча факультетларида давом этмоқда.

0102photo_2020-01-11_09-15-32photo_2020-01-11_09-16-16photo_2020-01-11_09-16-47photo_2020-01-11_09-17-14

Main menu
Page Reader Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support