Trulli Trulli Trulli Telefon: 0 (376) 221-74-55 E-mail: termizdu@umail.uz Trulli Trulli Trulli



ТерДУда иқтисодий ислоҳотларга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

195 Views

Нуфузли тадбирлар ва анжуманларга мезбонлик қилувчи Термиз давлат университетида яна бир муҳим тадбир. Ўзбекистон республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиши иқтисодиёт тармоқларига таъсирини баҳолаш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Университет ректори, профессор-ўқитувчилар, доктарантлар ва талаба ёшлар иштирок этган тадбирда марказ ходими Мухсинжон Холмухамедов Иттифоқ фаолияти, мамлакатимизнинг мазкур ташкилотга аъзо бўлиш тамойиллари ва бунинг иқтисодиётимизга таъсири хусусида сўз юритди.

Давра суҳбатида мавзуга доир фикрлар тақдимотлар асосида баён қилинди. Иштирокчиларга мутаҳассислар томонидан иқтосодий кўрсатгичлар рақамлар асосида тушинтириб берилди. Ўз навбатида талаба ёшлар ҳам мавзуга оид саволлар, мавжуд муаммолар бўйича ўз фикрларини билдиришди.

Тадбир давомида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази билан университет ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича келишиб олинди.

Main menu
Page Reader Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support