Trulli Trulli Trulli Telefon: 0 (376) 221-74-55 E-mail: termizdu@umail.uz Trulli Trulli Trulli



ТерДУнинг дунёга машҳур ОТМлар билан ҳамкорлиги ривожланмоқда

318 Views

Термиз давлат университетида QS World University Rankings рейтингида 493 ўринни эгаллаган Мухтор Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университети “Биотехнология” кафедраси профессори, техника фанлари доктори, профессор Бахытжан Шильмирзаевич Кедельбаев билан учрашув бўлиб ўтди. Дастлаб, университетнинг ўқув ишлари бўйича проректори Ў.Ахмедов йиғилганларга меҳмонни таништирди ва сўзни унга берди.
Бахытжан Кедельбаев ўз сўзида ўзбекона меҳмондўстлик, ҳурмат-эътибор учун ўз миннатдорчилигини билдириб, назарий кимё фанининг долзарб муаммолари ва ютуқлари, ривожланган давлатларда кимё фанларига берилган эътибор, кимё фани бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган олимларнинг илмий-тадқиқот ишлари, уларнинг натижалари шунингдек, Қозоғистон олий таълим муассасаларида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари, Мухтор Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университети ва Термиз давлат университетининг келажакдаги ҳамкорлиги ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.
Маълумот ўрнида: Бахытжан Шильмирзаевич Кедельбаев 2019 йил 5-6 декабрь кунлари университетнинг Кимё ва кимёвий технология таълим йўналиши профессор-ўқитувчи, магистрант ва талаба-ёшларига маҳорат дарсларини ўтди.

photo_2019-12-07_08-27-42photo_2019-12-07_08-27-48photo_2019-12-07_08-27-51photo_2019-12-07_08-27-54photo_2019-12-07_08-28-00photo_2019-12-07_08-27-57

Main menu
Page Reader Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support