Trulli Trulli Trulli Telefon: 0 (376) 221-74-55 E-mail: termizdu@umail.uz Trulli Trulli Trulli



ТерДУ кутубхонасига янги китоблар олиб келинди

57 Views

Китоб – яхши хулқ, яхши фазилатлар калити. Унга қанчалик яқин бўлиш ва севиб мутолаа қилиш инсон руҳиятини нурга, қалбини яхшилик ва эзгуликка тўлдиради.

Яқинда Термиз давлат университетининг Ахборот ресурс марказига янги китоблар олиб келинди. Китоблар орасида бадиий, ўқув адабиётлар билан бирга Муҳтарам Юртбошимиз томонидан ёзилган энг сара асарларнинг борлиги профессор-ўқитувчи, талаба-ёшларимиз қалбида ўзгача ғурур, ифтихор туйғуларини жўш урдирган бўлса, ажабмас.

         Янги китоблар тақдимотини ўтказиш мақсадида уюштирилган мўъжазгина тадбирда АРМ ходимлари Г.Ражабова, Р.Нуралиева, Г.Максумовалар йиғилганларга мамлакатимиз раҳбари раҳномолигида китобга бўлган эътиборнинг натижаси ўлароқ бугунги кунда таълим муассасаларининг китоб фонди кундан-кунга бойиб бораётганлигини таъкидлаб ўтишди.

Ўз ўрнида тадбир иштирокчилари ҳам олиб келинган бу билим булоқларидан унумли фойдаланишларини, чанқоқ қалбларини ушбу булоқ сувлари ила тўйинтиришларини билдиришди.

01photo_2019-12-03_12-54-57photo_2019-12-03_12-55-01photo_2019-12-03_12-55-05photo_2019-12-03_12-55-06photo_2019-12-03_12-55-14photo_2019-12-03_12-55-16

Main menu
Page Reader Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support