Trulli Trulli Trulli Telefon: 0 (376) 221-74-55 E-mail: termizdu@umail.uz Trulli Trulli Trulli



ТерДУда “3 декабрь-Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан тадбир ўтказилди

41 Views

“3-декабрь Халқаро ногиронлар куни” муносабати Термиз давлат университетида  дастурхон безатилиб, дошқозонларда ошлар дамланди ҳамда 154 нафар имконияти чекланган (ногиронлиги бўлган) талаба-ёшларга алоҳида ҳурмат-иззат, эътиром кўрсатилди.

Дастлаб тадбирни университет ректори А.Тошқулов кириш сўзи билан очиб Республикамизда, вилоятда ва қолаверса университетда амалга оширилаётган ислоҳатларда, ривожланиш ва юксак марраларни қўлга киритишда тадбир иштирокчиларининг алоҳида ўрни борлигини, улар орасида турли (санъат, ҳунармандчилик, спорт, тикувчилик, рассомчилик) соҳаларида қўлга киритаётган ютуқлари, ўз олдиларига қўйган эзгу мақсадлари йўлида ҳаётнинг барча қийинчилик, синовларини мардановор енгиб тенгдошлари қаторида алоҳида ҳурмат, эътиборга эга бўлаётган ёшларнинг борлиги таҳсинга сазоворлигини таъкидлади.

Сўзининг охирида университет ректори тадбир иштирокчиларини яқинлашиб келаётган 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси  Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги билан табриклади.

Шундан сўнг университет ректорининг 154 нафар имконияти чекланган (ногиронлиги бўлган) талаба-ёшларни  тўрт юз минг сўм миқдорида моддий рағбатлантириш тўғрисидагиги буйруғи ўқиб эшиттирилди. Тадбир сўнггида иштирокчилар томонидан саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқлар ижро этилди.

01photo_2019-12-03_20-49-39photo_2019-12-03_20-49-40photo_2019-12-03_20-49-41photo_2019-12-03_20-49-47photo_2019-12-03_20-49-55photo_2019-12-03_20-49-59photo_2019-12-03_20-50-01

Main menu
Page Reader Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support