Trulli Trulli Trulli Telefon: 0 (376) 221-74-55 E-mail: termizdu@umail.uz Trulli Trulli Trulli



ТерДУда корейс тили дарслари ўтила бошланди

90 Views

Термиз давлат университети ва KOICA-Корея халқаро ҳамкорлик ташкилоти ўртасида тузилган шартномага мувофиқ ташкилотнинг волонтёр мутахассислари Сео Унгаб ва Ким Бионглулар университетда корейс тилини ўрганишни хоҳловчи талаба-ёшларга корейс тилидан бепул дарс ўта бошладилар. Дарслар талаба-ёшларнинг бўш вақтларини инобатга олган ҳолда ҳафтанинг душанба, сешанба, пайшанба, жума кунлари соат 11:30 ва 14:30 да ўтказилмоқда.

“Биз Ўзбекистонлик ёшларнинг корейс тилини ўрганишга бўлган қизиқишлари юқорилигини кўриб жуда хурсанд бўлмоқдамиз. Айниқса, университет талабаларининг илмга чанқоқлиги бизни лол қолдирмоқда. Шу билан бирга университет раҳбарияти томонидан бизга бўлган эътибор, яратиб берилган шарт-шароитлар алоҳида эътирофга сазовор” – деди, Сео Унгаб жаноблари.

Эслатиб ўтамиз: Кореялик волонтёрлар икки йил давомида ТерДУ талаба-ёшларига корейс тилидан дарс ўтадилар.

photo_2019-12-03_12-53-36photo_2019-12-03_12-53-39photo_2019-12-03_12-53-42photo_2019-12-03_12-53-43photo_2019-12-03_12-53-45photo_2019-12-03_12-53-47photo_2019-12-03_12-53-52photo_2019-12-03_12-53-54

Main menu
Page Reader Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support