Trulli Trulli Trulli Telefon: 0 (376) 221-74-55 E-mail: termizdu@umail.uz Trulli Trulli Trulli



ТерДУда “ОИТС – аср вабоси” мавзусида тадбир ўтказилди

64 Views

Термиз давлат университетининг Рус филологияси ҳамда Архитектура ва қурилиш факультетларида “ОИТС – аср вабоси” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда университетда фаолият юритаётган “103-Тез тиббий хизмат бўлими” ходимлари, бош шифокор К.Бердиев, шифокорлар З.Нурохунова ва М.Холматовлар иштирок этишди. Дастлаб, бош шифокор К.Бердиев сўзга чиқиб ўтказилаётган тадбирнинг мақсад ва вазифалари ҳақида сўзлаб университет раҳбарияти ташаббуси, бевосита таклиф ва кўрсатмалари асосида қайта ташкил этилган “103-Тез тиббий хизмат бўлими” фаолияти ҳақида йиғилганларга маълумот берди.
Шундан сўнг сўз олган шифокорлар ОИТС касаллигининг келиб чиқиш сабаблари, юқиш йўллари, Республика ва вилоятдаги эпидимологик вазият, касалликнинг бутун дунё бўйлаб тез тарқалаётганлиги, касалликнинг ёшлар, ҳомиладор аёллар, меҳнат мигрантлари ҳамда никоҳланувчилар ўртасида қайд этилаётганлиги ачинарли эканлиги тўғрисида ўз фикрларини билдиришди ҳамда мавзуга оид видеоролик намойиш этилди. 
Тадбир сўнггида талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига тиббиёт ходимларидан жавоблар олишди

photo_2019-11-28_15-26-39photo_2019-11-28_15-26-54photo_2019-11-28_15-27-35photo_2019-11-28_15-27-38photo_2019-11-28_15-27-47photo_2019-11-28_15-27-50photo_2019-11-30_14-16-42photo_2019-11-30_14-16-53photo_2019-11-30_14-17-04

Main menu
Page Reader Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support