Trulli Trulli Trulli Telefon: 0 (376) 221-74-55 E-mail: termizdu@umail.uz Trulli Trulli Trulli



ТерДУ ректори Архитектура ва қурилиш факультети талабалари билан учрашди

129 Views

Маълумки, Термиз давлат университети ректори А.Тошқулов барча факультет талаба-ёшлари билан учрашув ва очиқ мулоқотлар ўтказиб келмоқда. Навбатдаги учрашув Архитектура ва қурилиш факультетининг 930 нафар талаба-ёшлари билан ўтказилди. Дастлаб, университет ректори университетдаги қурилиш, бунёдкорлик, ободонлаштириш, профессор-ўқитувчи ва талаба-ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритди.

“Яқиндагина сизнинг факультетингизни алоҳида бошқа бинога кўчирдик. Энди эса сиз таҳсил олаётган бинони қайта таъмирлаб, сифатли билим олишингиз учун барча шароитларни яратамиз. Жумладан, мутахассислигингиз бўйича амалиёт ўташ хоналарини кўпайтириб энг замонавий, сўнгги русумдаги асбоб-ускуна, жиҳозлар ўрнатамиз” – деди А.Тошқулов.

Тадбир давомида факультетнинг 4-босқич талабаси, Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутати Худойбердиев Шаҳзод сўзга чиқиб, университетда сўнгги йилларда қўлга киритилаётган ютуқлар, ижобий  ўзгаришлар алоҳида таҳсинга сазовор эканлигини таъкидлади.

Шундан сўнг талабалар университетда таълим сифатини оширишга доир таклиф ва мулоҳазаларини билдириш баробарида ўзларини қизиқтирган саволларига университет ректоридан жавоблар олишди.

Тадбир сўнггида талабалар орасида университетда яратилган шароитлар, таълим сифати ва маънавий муҳитни ўрганиш бўйича ижтимоий сўровнома ўтказилди.

photo_2019-11-30_19-11-06photo_2019-11-30_19-11-02photo_2019-11-30_19-10-58photo_2019-11-30_19-10-54photo_2019-11-30_19-10-50photo_2019-11-30_19-10-47photo_2019-11-30_19-10-42photo_2019-11-30_19-10-27

Main menu
Page Reader Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support