Trulli Trulli Trulli Telefon: 0 (376) 221-74-55 E-mail: termizdu@umail.uz Trulli Trulli Trulli



ТЕРДУ ТАЛАБАЛАРИ – ГЕРМАНИЯДА

251 Views

Термиз давлат университети ва Германиянинг Мюнстер университети ўртасида имзоланган ҳамкорлик шартномасига мувофиқ Хорижий тил ва адабиёти (немис тили) таълим йўналишининг иқтидорли талабаларидан  10 нафари жорий йил 30 октябрдан 11 ноябргача Германиянинг Мюнстер хамда, Дуисбург Эссен университетларида таништирув саёҳатида бўлишади. Шу муносабат билан талабаларимиз “Немис тили ва адабиёти” кафедраси ўқитувчиси Замира Ширназарова раҳбарлигида Германияга жўнаб кетишди.

         Мазкур таништирув саёҳати давомида талабаларнинг Германиядаги Мюнстер ва Дуисбург Эссен университетларида “Меҳмон талаба” мақоми остида тегишли маъруза, семинар, амалий машғулотларда қатнашиши ҳамда ўз соҳасининг таниқли олимлари билан учрашув ва давра суҳбатларида  иштирок этиши кутилмоқда.Машғулотлардан бўш вақтларида талабалар Мюнстер, Эссен, Кёлн ва Дюззелдорф шаҳарларининг тарихий обидалари ҳамда диққатга сазовор жойлари билан танишишади.

photo_2019-10-31_15-28-55

Main menu
Page Reader Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support