Trulli Trulli Trulli Telefon: 0 (376) 221-74-55 E-mail: termizdu@umail.uz Trulli Trulli Trulli



ТЕРДУ ЎҚИТУВЧИСИГА “ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАР ЕТАКЧИСИ” КЎКРАК НИШОНИ ТОПШИРИЛДИ

264 Views

Тошкент шаҳридаги  “Ўзэкспомарказ”нинг конференциялар залида “InnoWeek.Uz-2019” инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишонини топшириш маросими ўтказилди.

Мукофотланганлар  сафида Термиз давлат университетининг катта ўқитувчиси Менглиев Шайдулла Абдусаломовичнинг борлиги қувонарли, албатта.  Мукофотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувахитов, Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов  ҳамда Ўзбекистон Республикаси  Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Алишер Саъдуллаевлар топширди.

 Иккинчи бор ташкил этилаётган ҳамда, Ўзбекистон ва хорижий давлатларнинг етакчи ишбилармон доира вакиллари, етук олимлар, компания бошқарувчилари иштирок этиши кутилаётган ҳафталик доирасида Халқаро инновацион кўргазма, Халқаро инновациялар ва инвестициялар форуми ҳамда Халқаро робототехника мусобақаси ўтказилади.

Кўргазамадан  Ш.Менглиевнинг “Қувурлардаги бетартиб (турбулент) суюқликлар оқимини тартибли (ламинар) ҳолатга келтириш” қурилмаси ҳам ўрин олган.

0102036ea849f3fce664b16696df90f654700e

Main menu
Page Reader Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support