Trulli Trulli Trulli Telefon: 0 (376) 221-74-55 E-mail: termizdu@umail.uz Trulli Trulli Trulli



СПОРТСЕВАР ТАЛАБАЛАРИМИЗГА МУНОСИБ СОВҒА ТАЙЁРЛАНМОҚДА

253 Views

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчиси ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.

Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Термиз давлат университетида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, университетдаги мавжуд  ўйингоҳ қайта таъмирланиб ўзгача қиёфа касб этмоқда.

Ўйингоҳда бир вақтнинг ўзида футбол, воллейбой, гандбол, баскетбол ва югуриш спорт мусобоқаларини  ўтказиш ҳамда, 1000 нафар томошабинларга мусобақаларни бевосита кузатиб бориши учун барча шароитлар яратилмоқда.

Сўнги йилларда Жаҳон, Республика ва Вилоят  миқиёсида ўтказилаётган спорт мусобақаларида юқори ўринларни эгаллаб, тез-тез номлари зикр этилаётган ТерДУ талаба-ёшларининг ушбу ўйингоҳларда шуғулланиб тенгдошлари ва издошларини янада юксак марраларга етаклашларига ишонамиз.

Маълумот ўрнида: Ўйингоҳнинг  жорий йил 31 декабргача фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

01photo_2019-10-28_08-03-34photo_2019-10-28_08-03-37photo_2019-10-28_08-03-47

Main menu
Page Reader Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support