Trulli Trulli Trulli Telefon: 0 (376) 221-74-55 E-mail: termizdu@umail.uz Trulli Trulli Trulli



27 ОКТЯБР – АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИ ХОДИМЛАРИ КУНИ

254 Views

27 ОКТЯБР – АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИ ХОДИМЛАРИ КУНИ

Мамлакатимизда октябр ойининг охирги якшанбасида Автомобиль транспорти ходимлари кунини кенг нишонлаш яхши анъанага айланган. 

Шу муносабат билан Термиз давлат университетининг Архитектура ва қурилиш факультетида “Транспортнинг муаммо ва ечимлари” мавзусида давра суҳбати  ташкил этилди.

Тадбирда факультет профессор-ўқитувчилари билан бир қаторда Сурхондарё вилояти йўл қурилиши бошқармаси ходими Н.Файзиддинов, Сурхондарё вилояти автомобилларда ташувлар хавфсизлигини назорат қилиш бўлим бошлиғи А.Рўзиевлар  иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар йиғилганларни Автомобиль транспорти ходимлари куни билан табриклаб  “Мамлакат иқтисодиётига автомобиль транспортининг ўрни” (Ш.Ачилдиев),  “Транспортнинг муаммо ва ечимлари” (А.Қўзиев), Сурхондарё вилояти йўл қурилиши соҳасидаги ислоҳатлар” (Н.Файзиддинов) мавзуларида маърузалар қилишди.

Якунда фаол иштирокчиларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

photo_2019-10-26_12-28-27photo_2019-10-26_12-28-28photo_2019-10-26_12-28-30photo_2019-10-26_12-28-32photo_2019-10-26_12-28-40

Main menu
Page Reader Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support