Trulli Trulli Trulli Telefon: 0 (376) 221-74-55 E-mail: termizdu@umail.uz Trulli Trulli Trulli



“БОЛОНИЯ ЖАРАЁНИ” – БУ ҚАНДАЙ ЖАРАЁН?

288 Views

Термиз давлат университетининг Иқтисодиёт ва туризм факультети профессор-ўқитувчилари Самарқанд “Ипак йўли” туризм халқаро университетида «Болония жараёни доирасида олий таълимни модернизациялашга инновацион ёндашувлар» мавзусида ташкил этилган семинарда иштирок этишди.

Семинарда Нью-Йоркдаги “Hofstra” хусусий университети вакили Акмал Исмоилов, Қозоғистон университети доценти Акмарал Қайирбаева,  Канадалик профессор Крисстина Де Курсе ҳамда Самарқанд “Ипак йўли” туризм халқаро университети профессори Азамат Акбаровларнинг мавзуга оид маърузалари тингланди.

Шунингдек, семинарда Болония жараёни доирасида олий таълимни модернизациялашга оид инновацион ёндашувлар ва Болония жараёнига қўшилишнинг техник омилларини муҳокама қилиш, Болония жараёни тамойилларини шакллантириш ва жорий этиш, шу билан бирга Ўзбекистон олий таълим тизимида мобилликни ташкил этиш, халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда ўқув дастурларини яратишга оид лойиҳалар бўйича фикр-мулоҳазалар юритилди.

Семинар якунида профессор-ўқитувчиларимиз Самарқанд “Ипак йўли” туризм халқаро университетининг Ривожлантириш ва стратегик масалалар бўйича биринчи проректори Азамат Акбаров билан учрашиб университет ва мавжуд кафедра ўқитувчи, магистр ва талаба-ёшларининг ўзаро ҳамкорлиги доирасида шартномалар тузишга келишиб олишди.

0102photo_2019-10-26_14-14-43photo_2019-10-26_14-14-48photo_2019-10-26_14-16-05photo_2019-10-26_15-59-10

Main menu
Page Reader Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support