Trulli Trulli Trulli Telefon: 0 (376) 221-74-55 E-mail: termizdu@umail.uz Trulli Trulli Trulli



ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ИШЛАНМАЛАР ТАРАҚҚИЁТ ОМИЛИ

315 Views

Термиз давлат университетида иқтидорли ва креатив мушоҳада қиладиган талаба-ёшларни кашф этиш механизмини такомиллаштириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Энг яхши мустақил иш” ва “Энг яхши инновацион ғоя” номинациялари бўйича танлов ўтказилди. Икки кун давом этган танловда  ҳакамларнинг якуний хулосасига кўра, “Энг яхши инновацион ғоя” номинациясида 1-ўрин Кимё ва технология факультетининг 4-курс талабаси Абдурахмонов Сайёдга, 2-ўрин Тарих факультетининг 3-курс талабаси Тиловов Мирқосимга, 3-ўрин Физика-математика факультети 4-курс талабаси Бекқулов Сафармуродга насиб этди.

“Энг яхши мустақил иш” номинациясида эса 1-ўринни Ўзбек филологияси факультетининг 3-курс талабаси Эшмирзаева Сафармо, 2-ўринни Табиий фанлар факультетининг 3-курс талабаси Одилов Салоҳиддин,                  3-ўринни Мактабгача таълим факультетининг 4-курс талабаси Абдумажидова Саёҳат қўлга киритди.

Танловнинг ҳар иккала номинацияси бўйича ғолибларга 1-ўрин учун  1-даражали диплом ва 600.000 сўм,          2-ўрин учун 2-даражали диплом ва 400.000 сўм ҳамда 3-ўрин учун 3-даражали диплом ва 200.000 сўм пул мукофотлари топширилди.

0103photo_2019-10-25_15-47-30photo_2019-10-25_15-47-40

Main menu
Page Reader Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support