Trulli Trulli Trulli Telefon: 0 (376) 221-74-55 E-mail: termizdu@umail.uz Trulli Trulli Trulli



ТЕРДУ ЁШЛАРИ “5T YOUTH FORUM”ДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИШДИ

232 Views

Жорий йилнинг 19-20 октябр кунлари  мамлакатимиз ёшларининг бўш вақтларидан мазмунли фойдаланишларини ташкил этиш, мустақил фикрларини баён этишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда амалга оширилаётган ислоҳатлардан хабардрдор бўлишларини таъминлаш  мақсадида  Самарқанд шаҳрида “5T Youth Forum” (5 ташаббус бўйича Ёшлар Форуми) бўлиб ўтди.

Форумда Сурхондарё вилоятидан қатнашган ёшлар орасида ўн нафари Термиз давлат университети талабаларидир.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, талаба-ёшларимизнинг фаолликлари эвазига воҳамиз ёшлари уч номинация бўйича (Менинг ҳудудимда яратилган энг яхши видеоролик, Энг фаол ва энг қувноқ жамоа, Мутлоқ ғолибликни қўлга киритган жамоа) олий ўринларни қўлга киритиб, кубокларни Сурхондарёга олиб қайтишди. Турли номинациялар бўйича иштирок этган ва юқори ўринларни эгаллаган ўн нафар талаба-ёшларимиз эса ташкилотчилар томонидан турли даражадаги диплом ва сертификатлар билан тақдирланишди.

Main menu
Page Reader Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support