Trulli Trulli Trulli Telefon: 0 (376) 221-74-55 E-mail: termizdu@umail.uz Trulli Trulli Trulli



СУРХОНЛИК ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ ТЕРДУДА МЕҲМОН

76 Views

Бокс бўйича Россия давлатининг Екатеренбург шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида ўта оғир вазнда жаҳон чемпионлигини қўлга киритган, икки карра Осиё чемпиони, бугунги кунда профессионал боксда фаолият олиб бораёган Баҳодир Жалолов Термиз давлат университетига ташриф буюрди.
Учрашувда чемпион билан бирга унинг онаси С.Жалолова , Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бўлинмаси командири ўринбосари Ф.Усмонходжаев ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси Ш.Олимовлар ҳам иштирок этишди.photo_2019-10-03_18-36-12Дастлаб тадбирни университет ректори А.Тошқулов кириш сўзи билан очиб, воҳамиз фахри, ифтихори бўлган спортчимиз Б.Жалоловни қўлга киритган ғалабалари билан табриклади ва университет жамоаси номидан эсдалик совғаларини топширди.photo_2019-10-03_18-36-16Шундан сўнг сўз олган Б.Жалолов юксак эҳтиром, ҳурмат-иззат ила кутиб олганликлари ва ушбу учрашувни ташкил этганликлари учун университет раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдириш билан бирга унинг ҳар бир ғалабаси замирида тинимсиз машғулотлар, меҳнат ётганлиги, ҳар доим рингга кўтарилишдан олдин унинг кўз олдида миллат ғурури, обрў-эътибори ва албатта халқининг, юртбошининг ишончини оқлаш каби масъулият гавдаланишини сўзлаб берди.photo_2019-10-03_18-36-18Олдимга қўйган орзуларимдан бири Олимпиада чемпионлигини сизларга туҳфа этишдир деди, Б.Жалолов.
Учрашув давомида тадбир иштирокчилари ўзлари қизиқтирган саволларга чемпиондан жавоблар олишди.photo_2019-10-03_20-03-51photo_2019-10-03_18-36-27photo_2019-10-03_18-36-31Ғалабаларинг бардавом бўлсин ЎЗБЕК ЎҒЛОНИ, BIG UZBEK!

 

Page Reader Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support