Trulli Trulli Trulli Telefon: 0 (376) 221-74-55 E-mail: termizdu@umail.uz Trulli Trulli Trulli



Ўзбекистон Республикаси ФА Вице президенти ТерДУда

120 Views

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Вице президенти, Кимё фанлари доктори, академик Ибрагимов Бахтиёр Тўлагаонович Термиз давлат университетига ташриф буюрди. 
Б.Ибрагимов университет ректори А.Тошқулов ҳамроҳлигида университет профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари учун яратилган шароитлар билан танишиш билан бирга талаба-ёшларнинг фанлардан олаётган баҳолари, юртимизда ёшларга оид олиб борилаётган давлат сиёсатига бўлган фикрлари билан қизиқди.
Шундан сўнг академик Б.Ибрагимов иштирокида университет илмий тадқиқотчи ва профессор-ўқитувчилари билан давра суҳбати ўтказилди. Унда академик юртимизда илмий тадқиқот соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, ўзгариш ва янгиликлар борасида фикр юритиб, келгусида илмий даражалар олиш учун ёзиладиган диссертацияларга қўйиладиган талабларга алоҳида тўхталди.

Page Reader Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support