Trulli Trulli Trulli Telefon: 0 (376) 221-74-55 E-mail: termizdu@umail.uz Trulli Trulli Trulli



OLIM BO’LSANG, OLAM SENIKI

132 Views

Термиз давлат университетининг  Иқтисодиёт ва туризм факультетида, факультет талаба-ёшлари, магистрлари ҳамда профессор-ўқтувчилари билан Урганч давлат университети профессори, Америка Қўшма Штатлари Нью-Йорк Фанлар Академиясининг ҳақиқий аъзоси, Минтақавий иқтисодиёт соҳасида халқаро эксперт, иқтисод фанлари доктори, профессор Рузметов Бахтиёр Рузметович иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Рузметов Бахтиёр Рузметович йиғилганларга ўз ҳаёти ва иш-фаолияти, эришган ютуқлари билан ўртоқлашди ҳамда Халқаро журналларда илмий мақола чоп эттиришда нималарга алоҳида эътибор қаратиш зурурлиги тўғрисида ўзининг қимматли маслаҳатларини берди. Маълумот ўрнида: Олим, Ҳиндистон иқтисодий ривожланиш институти, Германия Бонн университети ҳамда Вайнштефан университетларида маърузалар ўқиган. 12та монография, 400дан ортиқ илмий мақолалари дунёнинг 20га яқин мамлакатларида чоп этилган.

Page Reader Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support