Trulli Trulli Trulli Telefon: 0 (376) 221-74-55 E-mail: termizdu@umail.uz Trulli Trulli Trulli



УНИВЕРСИТЕТИМ БАРЧИНОЙЛАРИ – КЎЗ ТЕГМАСИН!

122 Views

Ҳозирги даврда мамлакатимизда соғлом хаёт тарзини таъминлаш мақсадида спорт соҳасига катта эътибор берилмоқда. Айниқса келажагимиз ворислари бўлмиш ёшларимиз учун кенг имкониятлар яратилмоқда. 
Бу имкониятлардан унумли фойдаланаётган ёшларимиз жаҳон спорт ареналарини бирин кетин забт этиб бормоқдалар. Айниқса курашнинг барча турлари бўйича ўтказилаётган мусобақаларда ёшларимиз Ўзбекистон байроғини жаҳон миқиёсида баланд кўтармоқдалар.photo_2019-09-18_13-32-02Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида спортнинг Самбо тури бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида Термиз давлат университети талабаси Қудратуллаева Моҳируза кумуш медални қўлга киритди. 
Термиз темир йўл вокзалида Моҳирузани ТерДУ раҳбар-ходимлари, унинг устоз-мураббийлари, курсдош ва дугоналари муносиб кутиб олишди.photo_2019-09-18_13-32-06photo_2019-09-18_13-32-08МОҲИРУЗА! Бугун кумуш, эртага албатта олтин. Олтин медал томон қўяётган қадаминга кўз тегмасин!

Page Reader Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support