Trulli Trulli Trulli Telefon: 0 (376) 221-74-55 E-mail: termizdu@umail.uz Trulli Trulli Trulli



ТерДУ ИФТИХОРЛАРИ –ЖАҲОН ЧЕМПИОНЛАРИ

Unite Gallery Error:

Gallery with alias: mytelegram not found
165 Views

Спортга меҳр қўйган қизлар соғлом, руҳан тетик, иродаси мустаҳкам, келажакда ҳаётнинг турли синовларини енгиб ўтишга қодир бўлиб вояга етади. Қизларнинг спорт билан шуғулланиши нафақат саломатлигида, айни пайтда қадди-қомати тўғри шаклланишида, маънавий камолотида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Хабарингиз бор 2019 йил 29 августдан 5 сентябргача Жанубий Кореянинг Чонгжу шаҳри мезбонлик қилган Бутун жаҳон жанг санъатлари фестивали доирасида кураш бўйича 12-жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилди.
Мусобақада 48 кг вазн тоифасида қатнашган Термиз давлат университети талабаси Мўминова Моҳинур фахрли 1-ўринни қўлга киритди ва икки карра жаҳон чемпионига айланди.
Яна бир ифтихоримиз Илматова Рината эса 78 кг вазнда кумуш медал соҳибасига айланди. Термиз давлат университетида ташкил этилган тадбир ҳам айнан миллатимиз, воҳамиз қолаверса университетимиз фаҳри бўлган қахрамонларимизнинг қўлга киритиб келаётган ютуқларига бағишланди.
Дастлаб Мўминова Моҳинур ва Илматова Ринаталар университет профессор-ўқитувчи ҳамда талаба-ёшлари томонидан карнай-сурнай садоларию, олқишлар билан кутиб олинишди.
Тадбирда сўз олганлар спортчиларимизнинг қўлга киритаётган ютуқлари ҳақида фаҳрланиб сўзлаш билан бирга бундай натижаларга эришиш жуда катта сабр-тоқат ва албатта тинимсиз меҳнат самараси эканлиги ҳақида тўхталиб ўтишди. 
Тадбирга таклиф этилган спорчимиз, жаҳон чемпиони Мўминова Моҳинурнинг онаси Шойимова Муҳаббат қизининг қўлга киритаётган ғалабалари ўзбек халқининг, шу юртнинг, барчанинг ғалабаси эканлигини таъкидлаб йиғилганларни ҳам спорт билан шуғулланишга чорлади.

Page Reader Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support