Trulli Trulli Trulli Telefon: 0 (376) 221-74-55 E-mail: termizdu@umail.uz Trulli Trulli Trulli



ТАЖРИБАЛИ ЖУРНАЛИСТЛАРДАН – МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ

177 Views

Журналистика – ижтимоий фаолият тури ҳисобланади. Бу фаолият эгалари ахборотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиш билан шуғулланади. Ҳозирги кунда журналистика жадал ривожланмоқда. Вилоятимиздаги ва Термиз давлат университетида олиб борилаётган амалий ишларнинг ёритилишида журналистларнинг хизматлари муҳим ҳисобланади. Университетда Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими ва Термиз давлат университети ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида журналистикага қизиқувчи талаба ёшлар учун Медиа гуруҳ ўз фаолиятини бошлади. Бўлажак журналистларга ижод маҳоратини чархлашда устоз журналистлар Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими раиси Муҳиддин Aбдураҳмонов, “Сурхон тонги” газетаси бош муҳаррири ўринбосари, шоир Сафар Омонқулов, “Сурхон ёшлари” газетаси муҳаррири, шоир Исроил Шомиров, “Давр мезони” газетаси журналисти Гулшода Турсоатовалар илк сабоқларини беришди. 
Маълумот ўрнида: Маҳорат дарслари давом этади. Дарслар давомида замонавий журналистиканинг энг муҳим жиҳатларига эътибор қаратилади. Тўгарак аъзоларининг ҳар томонлама билимларини ошириш мақсадида нотиқлик санъати, муомила маданияти ҳамда касб этикети бўйича ҳам керакли тавсиялар бериб борилади.

Page Reader Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support