ҲУНАРИ БОРНИНГ – ДОВРУҒИ БОР

ҲУНАРИ БОРНИНГ – ДОВРУҒИ БОР

Ommaviy tadbirlar, Rasmiy tashriflar., Talabalar hayoti, UCHRASHUV VA TADBIRLAR
Ҳунармандчилик барча халқларга хос бўлган маданий мерос ҳисобланади. Ҳар бир уста ҳунарманд тайёрлаган маҳсулот қўл меҳнати ва юрак қўри билан яратилади. Шунинг учун ҳам илк бор ўтказилаётган халқаро ҳунармандчилик фестивали барча халқларни бирлаштирадиган дўстлик ва ҳамжиҳатлик байрамидир. 2019 йил 10 сентябрдан 15 сенятбргача Кўҳна ва навқирон Қўқон шаҳрида илк бор ўтказилган Халқаро ҳунармандчилик фестивалида Термиз давлат университети Муҳандислик графикаси ва дизайн назарияси магистранти Тошқўзиев Бахриддин ҳам фаол иштирок этиб Сертификат билан тақдирланди. Тошқўзиев Бахриддин Мухиддинович: 1992 йил 11 октябрда Шўрчи туманида туғилган. 2015-2019 ўқув йилида ТерДУнинг Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси таълим йўналишини тугатган. Ҳозирги кунда Муҳандислик графикаси ва дизайн назарияси таълим йўналишининг 1 курс магистранти. [unitegallery my_galleryqoqon]
Batafsil
Ўзбекистон Республикаси ФА  Вице президенти ТерДУда

Ўзбекистон Республикаси ФА Вице президенти ТерДУда

Rasmiy tashriflar, Rasmiy tashriflar., UCHRASHUV VA TADBIRLAR
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Вице президенти, Кимё фанлари доктори, академик Ибрагимов Бахтиёр Тўлагаонович Термиз давлат университетига ташриф буюрди.  Б.Ибрагимов университет ректори А.Тошқулов ҳамроҳлигида университет профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари учун яратилган шароитлар билан танишиш билан бирга талаба-ёшларнинг фанлардан олаётган баҳолари, юртимизда ёшларга оид олиб борилаётган давлат сиёсатига бўлган фикрлари билан қизиқди. Шундан сўнг академик Б.Ибрагимов иштирокида университет илмий тадқиқотчи ва профессор-ўқитувчилари билан давра суҳбати ўтказилди. Унда академик юртимизда илмий тадқиқот соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, ўзгариш ва янгиликлар борасида фикр юритиб, келгусида илмий даражалар олиш учун ёзиладиган диссертацияларга қўйиладиган талабларга алоҳида тўхталди. [unitegallery my_gallerychet]
Batafsil
OLIM BO’LSANG, OLAM SENIKI

OLIM BO’LSANG, OLAM SENIKI

Rasmiy tashriflar., UCHRASHUV VA TADBIRLAR
Термиз давлат университетининг  Иқтисодиёт ва туризм факультетида, факультет талаба-ёшлари, магистрлари ҳамда профессор-ўқтувчилари билан Урганч давлат университети профессори, Америка Қўшма Штатлари Нью-Йорк Фанлар Академиясининг ҳақиқий аъзоси, Минтақавий иқтисодиёт соҳасида халқаро эксперт, иқтисод фанлари доктори, профессор Рузметов Бахтиёр Рузметович иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Рузметов Бахтиёр Рузметович йиғилганларга ўз ҳаёти ва иш-фаолияти, эришган ютуқлари билан ўртоқлашди ҳамда Халқаро журналларда илмий мақола чоп эттиришда нималарга алоҳида эътибор қаратиш зурурлиги тўғрисида ўзининг қимматли маслаҳатларини берди. Маълумот ўрнида: Олим, Ҳиндистон иқтисодий ривожланиш институти, Германия Бонн университети ҳамда Вайнштефан университетларида маърузалар ўқиган. 12та монография, 400дан ортиқ илмий мақолалари дунёнинг 20га яқин мамлакатларида чоп этилган. [unitegallery my_gallerynew]
Batafsil
DISSERTATSIYA ISHI HIMOYALARI BO’LIB O’TDI

DISSERTATSIYA ISHI HIMOYALARI BO’LIB O’TDI

Rasmiy tashriflar., UCHRASHUV VA TADBIRLAR
Termiz davlat universitetida Texnika fanlari doktori, professor Qodirov To’lqin Jumayevich rahbarligida Ramazanov Bahrom G’afforovich “Aminoaldegid oligo(poli)merlari olinishi, xossalari, texnologiyasi va ularning konchilik sanoatida qo’llanilishi mavzusidagi 02.00.14-Organik moddalar va ular asosidagi materiallar texnologiyasi ixtisosligi bo’yicha hamda Murodov Muzaffar Murodovich rahbarligida Urozov Mustafoqul Qulturayevich “Ayrim bir yillik o’simliklar poyasidan sellyuloza olish texnologiyasini yaratish va ular asosida organik materiallar olish” mavzusidagi 02.00.14-Organik moddalar va ular asosidagi materiallar texnologiyasi ixtisosligi bo’yicha texnika fanlari falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasini olish maqsadida dissertatsiya ishlarini muvoffaqiyatli himoya qilishdi. Ramazanov Bahrom G’afforovich va Urozov Mustafoqul Qulturayevichlarni Termiz davlat universiteti professor-o’qituvchilari nomidan tabriklaymiz. [unitegallery my_galleryDISERT]
Batafsil
TERDUGA  BANGLADESH ELCHISI TASHRIF  BUYURDI

TERDUGA  BANGLADESH ELCHISI TASHRIF  BUYURDI

Rasmiy tashriflar., UCHRASHUV VA TADBIRLAR
Bangladesh Xalq Respublikasining O’zbekistondagi favqulodda va muxtor elchisi Mosud Mannan va uning maslahatchisi Nripenda Chandra Debnath Termiz davlat universitetiga tashrif buyurishdi. Mehmonlarni universitet rektori A.Toshqulov kutib oldi hamda Bangladeshning O’zbekistondagi diplomatik missiyasi rahbarining Termiz davlat  universitetiga tashrifi oliy o’quv yurti bilan tanishish va ikki mamlakat universitetlari orasida hamkorlik aloqalarini o’rnatish maqsadida tashkil etilayotganidan mamnun ekanligini ta’kidladi. Uchrashuv davomida tomonlar O’zbekiston va Bangladesh universitetlari o’rtasida hamkorlik yo’nalishlari to’g’risida fikrlashish bilan birga talabalar va o’qituvchilar almashinuvi, hamda malakali mutaxassislarni tayyorlash masalalarini ko’rib chiqdilar. Uchrashuv so’ngida universitet rektori A.Toshqulov va Mosud Mannan bir-birlariga esdalik sovg’alari topshirib tarixiy voqeylikni  eslatib turuvchi suratlarga tushishdi. [unitegallery my_galleryrasm]
Batafsil