ТАЛАБАЛАР ФЕСТИВАЛИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

ТАЛАБАЛАР ФЕСТИВАЛИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

Talabalar hayoti, UCHRASHUV VA TADBIRLAR
Жорий йил 19 мартда ўтказилган видеоселектор мажлисида Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни кенг оммага тарғиб этиш, аҳоли хабардорлигини ошириш мақсадида Термиз давлат университетида “Талабалар фестивали”га старт берилди.  Фестивалда Биринчи ташаббус доирасида ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш мақсадида ёш қаламкашлар иштирокида “Ватан менинг нигоҳимда”, “Шаҳримнинг янги қиёфаси” мавзуларида расмлар ва фотосуратлар, Иккинчи ташаббус бўйича спортнинг футбол, мини футбол, волейбол турлари бўйича мусобақалар, “Ёшлар кубоги” мусобақалари, Учинчи ташаббус доирасида аҳоли ва ёшлар ўртасида “Ахборот технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш” мавзусида маҳорат дарслари, Тўртинчи ташаббус бўйича “Ёшлар кутубхонаси”, “Китоблар карвони” лойиҳалари доирасида китоб ярмаркаси, янги китоблар кўргазмаси, ёш китобхонлар ўртасида “Мен ўқиган китоб” китобхонлик танлови, Ёшлар ўртасида…
Batafsil
TALABALAR IJODIY KO’RGAZMASI BO’LIB O’TMOQDA

TALABALAR IJODIY KO’RGAZMASI BO’LIB O’TMOQDA

Ommaviy tadbirlar, Rasmiy tashriflar., Talabalar hayoti, UCHRASHUV VA TADBIRLAR
Ustoz deganda, har qaysi inson ko’nglida chuqur hurmat - ehtirom va cheksiz minnatdorlik tuyg’ulari, shu bilan birga, hech qanday boylik bilan o’lchab va ado qilib bo’lmaydigan qarzdorlik hissi paydo bo’ladi. Termiz davlat universitetida Tasviriy san’at va muhandislik grafikasi kafedrasi professor-o’qituvchilari va iqtidorli talabalari tashabbusi bilan 1 oktyabr “O’qituvchi va murabbiylar kuni”ga bag’ishlab “JAHONDA BO’LMASA MUALLIM AGAR, HAYOT HAM BO’LMASDI GO’ZAL BU QADAR” nomli iqtidorli talabalar ijodiy ko’rgazma tanlovining ochilish marosimi bo’lib o’tdi. Unda so’z olganlar yig’ilganlarni bayram bilan tabriklab tanlovda ishtirok etayotgan iqtidorli talaba-yoshlarga omadlar tilashdi. Ma’lumot o’rnida: Ko’rgazma 2019 yil 5 oktyabrgacha davom etadi. [unitegallery my_galleryta]
Batafsil
ҲУНАРИ БОРНИНГ – ДОВРУҒИ БОР

ҲУНАРИ БОРНИНГ – ДОВРУҒИ БОР

Ommaviy tadbirlar, Rasmiy tashriflar., Talabalar hayoti, UCHRASHUV VA TADBIRLAR
Ҳунармандчилик барча халқларга хос бўлган маданий мерос ҳисобланади. Ҳар бир уста ҳунарманд тайёрлаган маҳсулот қўл меҳнати ва юрак қўри билан яратилади. Шунинг учун ҳам илк бор ўтказилаётган халқаро ҳунармандчилик фестивали барча халқларни бирлаштирадиган дўстлик ва ҳамжиҳатлик байрамидир. 2019 йил 10 сентябрдан 15 сенятбргача Кўҳна ва навқирон Қўқон шаҳрида илк бор ўтказилган Халқаро ҳунармандчилик фестивалида Термиз давлат университети Муҳандислик графикаси ва дизайн назарияси магистранти Тошқўзиев Бахриддин ҳам фаол иштирок этиб Сертификат билан тақдирланди. Тошқўзиев Бахриддин Мухиддинович: 1992 йил 11 октябрда Шўрчи туманида туғилган. 2015-2019 ўқув йилида ТерДУнинг Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси таълим йўналишини тугатган. Ҳозирги кунда Муҳандислик графикаси ва дизайн назарияси таълим йўналишининг 1 курс магистранти. [unitegallery my_galleryqoqon]
Batafsil
УНИВЕРСИТЕТИМ  БАРЧИНОЙЛАРИ – КЎЗ ТЕГМАСИН!

УНИВЕРСИТЕТИМ БАРЧИНОЙЛАРИ – КЎЗ ТЕГМАСИН!

Talabalar hayoti, UCHRASHUV VA TADBIRLAR
Ҳозирги даврда мамлакатимизда соғлом хаёт тарзини таъминлаш мақсадида спорт соҳасига катта эътибор берилмоқда. Айниқса келажагимиз ворислари бўлмиш ёшларимиз учун кенг имкониятлар яратилмоқда.  Бу имкониятлардан унумли фойдаланаётган ёшларимиз жаҳон спорт ареналарини бирин кетин забт этиб бормоқдалар. Айниқса курашнинг барча турлари бўйича ўтказилаётган мусобақаларда ёшларимиз Ўзбекистон байроғини жаҳон миқиёсида баланд кўтармоқдалар.Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида спортнинг Самбо тури бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида Термиз давлат университети талабаси Қудратуллаева Моҳируза кумуш медални қўлга киритди.  Термиз темир йўл вокзалида Моҳирузани ТерДУ раҳбар-ходимлари, унинг устоз-мураббийлари, курсдош ва дугоналари муносиб кутиб олишди.МОҲИРУЗА! Бугун кумуш, эртага албатта олтин. Олтин медал томон қўяётган қадаминга кўз тегмасин!
Batafsil
РЕКТОР КУБОГИ  КИМГА НАСИБ ЭТАРКИН

РЕКТОР КУБОГИ КИМГА НАСИБ ЭТАРКИН

Sport tadbirlari, Talabalar hayoti, UCHRASHUV VA TADBIRLAR, Yoshlar yurt kelajagi
Жорий йилнинг 19 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ўтказган видеоселектор йиғилишида ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган бўлиб, иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилиши таъкидлаб ўтилганди. Термиз давлат университетида старт берилган “Ректор кубоги” спорт мусобақалари мамлакатимизда бу соҳада олиб борилаётган ижобий ишларнинг давоми сифатида ташкил этилди.Мусобақалар икки гуруҳга бўлинган ҳолда, талаба-ёшлар ҳамда профессор-ўқитувчилар ўртасида ўтказилиши ҳамда ғолиб жамоаларга Ректор кубоги ва қимматбаҳо совғалар топширилиши режалаштирилган.Маълумот ўрнида: Спорт мусобақалари 18 сентябрдан 30 сентябргача ТерДУ спорт майдонларида бўлиб ўтади.
Batafsil