ХУШХАБАР! ТерДУнинг яна бир тадқиқотчиси PhD диссертация ишини  муваффақиятли ҳимоя қилди.

ХУШХАБАР! ТерДУнинг яна бир тадқиқотчиси PhD диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Davra suhbati, Ommaviy tadbirlar, Rasmiy tashriflar.
Термиз давлат университети “Фалсафа” кафедраси ўқитувчиси Турабова Севара Каттақуловна 2019 йилнинг 14  декабрь куни Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгашда 09.00.01 – Онтология, гносеология ва мантиқ ихтисослиги бўйича, фалсафа фанлари номзоди, доцент М.Шарипов илмий раҳбарлигида “Илмий баҳснинг мантиқий-эпистемик таҳлили” мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертация ишини  муваффақиятли ҳимоя қилди. Термиз давлат университетининг кўп сонли профессор-ўқитувчи ва талаба-ёшлари номидан Турабова Севара Каттақуловнани ушбу ютуққа эришганлиги билан самимий қутлаб, соғлик-омонлик, оилавий хотиржамлик ва келгусидаги фаолиятларига омадлар тилаймиз!
Batafsil
ТерДУ:  ОТМлар ўртасидаги ҳамкорлик йўлида яна бир қадам

ТерДУ: ОТМлар ўртасидаги ҳамкорлик йўлида яна бир қадам

Davra suhbati, Ommaviy tadbirlar
Олий таълим муассасалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, профессор-ўқитувчи, талабалар алмашинувини ривожлантириш мақсадида Термиз давлат университети Иқтисодиёт ва туризм факультетининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчи, талабалари Самарқанд ва Бухоро вилоятларига жўнаб кетишди. Университет жамоаси туризм ривожи бўйича  Республикамизда олдинги ўринларда турувчи бу икки вилоятда мавжуд меҳмонхоналар фаолияти билан танишиш, тажриба алмашиш баробарида, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида бўлиб ўқув-амалий семинарларда иштирок этиш, кафедралар фаолияти билан яқиндан танишиш, ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича янги келишувларга эришишни ўз олдиларига мақсад қилишган.
Batafsil
ТерДУнинг дунёга машҳур ОТМлар билан ҳамкорлиги ривожланмоқда

ТерДУнинг дунёга машҳур ОТМлар билан ҳамкорлиги ривожланмоқда

Davra suhbati
Термиз давлат университетида QS World University Rankings рейтингида 493 ўринни эгаллаган Мухтор Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университети “Биотехнология” кафедраси профессори, техника фанлари доктори, профессор Бахытжан Шильмирзаевич Кедельбаев билан учрашув бўлиб ўтди. Дастлаб, университетнинг ўқув ишлари бўйича проректори Ў.Ахмедов йиғилганларга меҳмонни таништирди ва сўзни унга берди. Бахытжан Кедельбаев ўз сўзида ўзбекона меҳмондўстлик, ҳурмат-эътибор учун ўз миннатдорчилигини билдириб, назарий кимё фанининг долзарб муаммолари ва ютуқлари, ривожланган давлатларда кимё фанларига берилган эътибор, кимё фани бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган олимларнинг илмий-тадқиқот ишлари, уларнинг натижалари шунингдек, Қозоғистон олий таълим муассасаларида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари, Мухтор Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университети ва Термиз давлат университетининг келажакдаги ҳамкорлиги ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини билдирди. Маълумот ўрнида: Бахытжан Шильмирзаевич Кедельбаев 2019 йил 5-6 декабрь кунлари университетнинг Кимё ва кимёвий технология таълим йўналиши профессор-ўқитувчи, магистрант ва талаба-ёшларига…
Batafsil
ТерДУ кутубхонасига янги китоблар олиб келинди

ТерДУ кутубхонасига янги китоблар олиб келинди

Davra suhbati
Китоб – яхши хулқ, яхши фазилатлар калити. Унга қанчалик яқин бўлиш ва севиб мутолаа қилиш инсон руҳиятини нурга, қалбини яхшилик ва эзгуликка тўлдиради. Яқинда Термиз давлат университетининг Ахборот ресурс марказига янги китоблар олиб келинди. Китоблар орасида бадиий, ўқув адабиётлар билан бирга Муҳтарам Юртбошимиз томонидан ёзилган энг сара асарларнинг борлиги профессор-ўқитувчи, талаба-ёшларимиз қалбида ўзгача ғурур, ифтихор туйғуларини жўш урдирган бўлса, ажабмас.          Янги китоблар тақдимотини ўтказиш мақсадида уюштирилган мўъжазгина тадбирда АРМ ходимлари Г.Ражабова, Р.Нуралиева, Г.Максумовалар йиғилганларга мамлакатимиз раҳбари раҳномолигида китобга бўлган эътиборнинг натижаси ўлароқ бугунги кунда таълим муассасаларининг китоб фонди кундан-кунга бойиб бораётганлигини таъкидлаб ўтишди. Ўз ўрнида тадбир иштирокчилари ҳам олиб келинган бу билим булоқларидан унумли фойдаланишларини, чанқоқ қалбларини ушбу булоқ сувлари ила тўйинтиришларини билдиришди.
Batafsil
Сув –бу ҳаёт шарбати

Сув –бу ҳаёт шарбати

Davra suhbati, Ommaviy tadbirlar, Rasmiy tashriflar., Talabalar hayoti
Термиз давлат университетининг Табиий фанлар факультетида “Республиканинг олтита ҳудуди Қорақалпоғистон, Фарғона, Хоразм,Самарқанд, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида сув ва экология масалалари бўйича аҳоли хабардорлигини оширишга оид чора-тадбирлар” мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда “Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича хабардорликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш” лойиҳасининг вилоят бўйича консультанти Э.Жумаев, “Сувчи” жамоат бирлашмаси директорлар кенгаши раиси, лойиҳа раҳбари Т.Мажидов, лойиҳанинг экология бўйича мутахассиси А.Хўжақулов, “Экосан” халқаро жамоат фонди Сурхондарё вилояти бўлим бошлиғи Ш.Жўраев ва факультетнинг профессор-ўқитувчи ва талаба-ёшлари иштирок этишди. Дастлаб “Ўрмонзорга айланган Орол” номли видеофильм намойиш этилди. Шундан сўнг сўзга чиққанлар “Сув – бу ҳаёт шарбати”, “Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологиялар”, “Орол инқирози ва уни юмшатиш” мавзуларида маърузалар ўқишди. Маълумот ўрнида: Ушбу семинар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё Минтақавий Экологик Марказининг Ўзбекистондаги филиали ҳамда Ўзбекистон сув ресурсларидан мукаммал фойдаланиш…
Batafsil