Trulli Trulli Trulli Telefon: 0 (376) 221-74-55 E-mail: termizdu@umail.uz Trulli Trulli Trulli



ТерДУ талабаси Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди

47 Views

Машҳур ҳофиз, ноёб истеъдод соҳиби, камтарин ва меҳридарё инсон Отажон Худойшукуров ўзининг қисқа, аммо сермазмун ҳаёти давомида ҳар бир санъаткор учун ибрат бўлгулик мактаб яратиб кетди.

         Термиз шаҳрида Отажон Худойшукуров таваллудининг 75 йиллигига бағишланган  “Она диёр куйчиси” номидаги Республика кўрик танловининг Сурхондарё вилояти саралаш босқичи ўтказилди. Танловда қатнашган вилоятимизнинг энг иқтидорли, соҳир овоз соҳиблари орасида Термиз давлат университетининг Санъатшунослик факультети 3-босқич талабаси Йўлдошжон Маматқулов 1-ўринга лойиқ деб топилди. У ташкилотчилар томонидан 1-даражали диплом  билан тақдирланиши баробарида, танловнинг Республика босқичига қатнашиш йўлланмасини ҳам қўлга киритди.

ТерДУ жамоаси Йўлдошжоннинг Республика босқичида ҳам юқори ўринларни эгаллашига ишонч билдириб, унга омад ёр бўлишини тилаб қоладилар.

photo_2019-12-02_21-16-15 photo_2019-12-02_21-16-36 photo_2019-12-04_18-05-54 ДИПЛОМ

Main menu
Page Reader Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support